+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Нояб 2017

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ - ТИНЧЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИГИМИЗ ГАРОВИДИР!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

 (47-сон) Мутахассис минбари

Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларнинг  ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатлари, қатор фармон ва қарорлар мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. 

Айни кунда қарийб 3 миллион нафардан ортиқ вилоятимиз аҳолисининг деярли ярмини ёшлар ташкил этади. Ана шу ёшларимизнинг ҳар жиҳатдан етук, баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш масаласи бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири саналади. Айниқса, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтириш, жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилда қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги"ги Қонуни  мазкур йўналишдаги ишларни тартибга солиш, юқори бос-қичга кўтаришда муҳим дастурилмал бўлмоқда. Ушбу қонунда вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликлари профилактикаси тизими органлари ҳамда муассасаларини, улар фаолиятининг асосий вазифалари, принциплари ва йўналишлари, вояга етмаганлар, уларнинг оилалари билан якка тартибда профилактика ишларини ташкил этиш асослари ҳамда тартиблари белгилаб берилган.

Қонунда шунингдек, вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ҳунар ўрганишга кенг жалб этиш, жамиятга керакли шахс бўлиб вояга етишларини таъминлаш, бу борада оила, жамоат ташкилотларининг ўрни ва ролини ошириш, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ҳам аниқ кўрсатиб ўтилган. 

Вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур қонун доирасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, қонунни аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, ёшлар тарбиясига бўлган эътиборни кучайтиришга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда. Жойларда, хусусан, мактаб, лицей ва коллежларда, маҳаллаларда ёшлар, уларга масъул бўлган шахслар, ота-оналар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, тушунтириш-тарғибот тадбирлари олиб борилиб, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ҳамда фуқаролик масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, Ёшлар иттифоқи, ҳудуддаги профилактика инспекторлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган. Қонун доирасида олиб борилаётган самарали чора-тадбирлар натижасида вилоятимизда ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан кескин камайган.

Xулoсa қилиб aйтгaндa, мазкур қонун мамлакатимиз ёшларининг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини ошириш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, энг муҳими, ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларини тўла-тўкис таъминламоқда.

Вaтaн тaқдири, порлоқ келажаги бугун ёшлaргa кўр-сaтилaётгaн эътиборга бoғлиқ. Шу маънода юртимизда ёшлар камолоти учун яратиб берилаётган имкониятлар  ҳақида ҳар қанча гапирсак, камлик қилади. Фақат ёшларимиз ана шу эътибор ва ғамхўрликка мунoсиб жавоб қайтарсалар, ярaтилгaн кенг имкoниятлaрдaн самарали фойдаланиб, эл-юрт равнақи, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш йўлида астойдил меҳнат қилсалар, Ватанимиз шубҳасиз, янада гуллаб-яшнайди.

Гавҳарбек САТТАРОВ,

Андижон вилояти адлия бошқармаси

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси.

Прочитано 1875 раз