Версия для печати
28 Янв 2021

Ўксик қалбга қувонч улашмоқ савобдир

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Жазо муддатини ўтаётган, отасиз ўсаётган меҳртга муҳтож ёш болакайнинг кўзларида маъюсликни кўриб, ҳар қандай кишининг юраги эзилади. Гўёки у отаси, акаси ёки бирор яқинининг адашганлиги, хатоси учун ҳўрланишга маҳкумдек. Аслида эса асло бундай бўлмаслиги керак. Унутмайликки, бир синиқ кўнгилнинг қувончига сабаб бўлиш бениҳоя савобдир. Бу ҳақда беҳисоб ҳадиси шарифлар бор.

Ҳаётда ўз йўлини тополмай, кимларнидир пуч ғоя ва алдовларига алданиб қолганлар орамизда йўқ эмас. Минг раҳмат, бугун ҳукуматимиз, кенг жамоатчилик уларнинг оиласи, ҳаёт тарзи, фарзандларининг юриш-туриш, уларни қандай муаммолар қийнаётганлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Мақсад, ўша оиладаги фарзандларнинг кўнгли ўксимасин. Ўзларини жамиятдан ажраган, жазога лойиқ, деб ҳисобламасин. Отаси, қайсидир яқинининг хатоси туфайли дўстларидан ажраб, маҳаллада ёлғизланиб қолмасин.

Бу масалага маҳалла етакчилари, фаоллари, айниқса, имом-хатиблар жиддий эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ. Чунки ўша оилани жамиятдан ажраб қолишига йўл қўймаслигимиз лозим. Шу боис ҳам, биз - дин вакиллари ана шундай ҳонадонларга кириб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, кўнгил сўрашга ҳаракат қиляпмиз. Оилада нима камчилик бор, нимадан қийналмоқда, фарзандлар тарбияси қай аҳволда сингари масалалар ўрганилмоқда, имкон қадар уларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Янада муҳими, кенг жамоатчилик томонидан берилган ижобий ҳулоса туфайли ўша оиланинг жазо муддатини ўтаётган вакили - ота ёки ака-укасига енгилликлар берилмоқда, назоратда турганлар эса рўйҳатдан чиқарилмоқда.

Бир оиланинг қувончига сабабчи бўлиш, шубҳасиз, кўнгилга сурур бағшлайди. Аллоҳ таоло барчаларимизни бир-биримизга муҳаббатли, тўғри йўлдан адашмайдиган бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

 

Абдураҳмон АРТИҚОВ,

 

Андижон шаҳридаги "Уйғур" жоме масжиди имоми.

Прочитано 849 раз
Super User

Последнее от Super User