+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 06 Авг 2020
    ҲЕЧ БИР ЮРТДОШИМИЗ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ
    Коронавирус инфекцияси туфайли жорий этилган карантин шароитида молиявий ёрдамга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, хусусан, боқувчисини йўқотган, ёлғиз қариялар, ногиронлар, вақтинча ишсиз, даромадга эга бўлмаган…
  • 06 Авг 2020
    Эҳтиёжманд оилаларга хайрия кўмаги тарқатилди
    Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров шаҳардаги "Мустақилликнинг 27 йиллиги" маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида шаҳар ҳокими маҳалла аҳлига Президентимиз томонидан коронавирус пандемияси…
  • 06 Авг 2020
    ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ
    жараён Давлатимиз раҳбарининг ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар дастури доирасида вилоятимизнинг қатор туманларида салмоқли ишлар амалга…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Май 2020

ХОЛИС НИЯТЛИЛАР...

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ривоятда ёзилишича, бир савдогар тижорат мақсадида сафар қилмоқчи бўлибди. Лекин унинг сармояси етарли эмас экан. Ўйлай-ўйлай, яқин биродарининг ёнига борибди ва ундан минг динор қарз бериб туришини сўрабди.

Бироз мулоҳаза қилиб турган киши савдогарни ваъдасида туриш шарти билан унинг сўровини қабул қилиб, сўралган қарзни берибди. Сўнг, икки томон қайтариш кунини ва манзилини белгилаб, соҳил бўйида кўришишга келишиб олишибди. Чунки, қарз берган шу соҳилда қайиғи билан одамларни ташиб тирикчилик ўтказар экан.

... Савдогар турли шаҳарларда юриб савдодан жуда кўп миқдорда фойда кўрибди. Олган қарзини қайтариш учун белгиланган муддати яқинлашган кунларнинг бирида унинг шаҳардан чикиб кетиши зарур бўлиб қолибди. Савдогар соҳил бўйига борибди. Бироқ у ерда  қарз берган одамни топа олмабди. Анча кутибди, бир пайт узоқдан оқиб келаётган ёғочга кўзи тушибди. Яқинлашгач, уни олиб, сув ўтмас халтага минг динорни мактуб билан бирга солиб, уни ёғочга маҳкам боғлабди. "Мана шу қарз ўз эгасига етиб бориб, елкамдаги ушбу омонатдан ўз вақтида ҳалос бўлишимда Ўзинг мадад бер", - дея чин ихлос билан Аллоҳга дуо қилиб, ёғочни сувга отибди.

Бир зумда тўлқинлар ёғоч бўлагини кўздан узоқлаштирибди.

Қарзни қабул қилиб олиш пайти келганда қарз берган киши келишилган манзил - соҳил бўйига борибди. Лекин савдогардан дарак бўлмабди. Бир пайт сувда оқиб келаётган ёғочга боғланган халтага кўзи тушибди. Ҳақдор қандай халта эканлиги билан қизиқиб, уни ушлаб очиб кўрибди. Бирортасининг қўлидан тушиб кетгандир, дея ён-атрофга қарабди, лекин атрофда ҳеч ким йўқ эди. Халтани очиб, ичида пул ва мактубни кўриб, ҳайратда қолибди. Мактубни ўқиб, бу пуллар ўзига тегишли эканлигини англаб, Яратганнинг қудратига, мўъжизасига яна бир бор имон келтирибди.

Орадан бироз вақт ўтгач, савдогар шаҳрига қайтиб келибоқ, қарз соҳибини қидиришга тушибди. Уни топибди ва пулни вақтида қайтармаганидан афсусда эканини айтиб, ҳақдорнинг қўлига минг динор узатибди. Лекин, у одам пулни олмабди. Савдогарга юзланиб: "Аллоҳ таоло сен юборган омонат молни сақлаб уни менга рўбарў қилди. Мен сен юборган динорни ва мактубни олдим. Ва холис ниятлиларга Яратганнинг ўзи мададкор бўлишига яна бир бора иқрор бўлиб, оламларни яратган Зотга шукроналар айтдим" - деган экан.

Ҳа, инсон бир зайлда ҳаёт кечирмайди: гоҳ қўли баланд келади, гоҳида эҳтиёжманд бўлади. Лекин мўмин-мусулмон киши ҳамиша ниятда тўғри, меҳнатда ҳалол бўлса, Аллоҳ шаксиз, банданинг эзгу ниятига, мурод-мақсадига осонлик билан етказади.

 

Улуғбек ШОКИРОВ,

Андижон шаҳридаги "Саййид  Мухйиддин

 

махдум" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси.

Прочитано 177 раз