+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

14 Дек 2017

Қариндошлик риштасини узган киши жаннатга кирмайди

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Муқаддас динимизда қариндошлик, қариндошлар ўртасидаги муносабатлар - "силаи раҳм" деб аталади. Силаи раҳмнинг маъноси яқинлар билан қариндошлик ришталарини мустаҳкам сақлаш ва уларга меҳр-оқибатли бўлиш деганидир.

Аллоҳ Таоло марҳамат қилади: "Қариндош-уруғларингиз билан ажралиб кетишдан сақланингиз" («Нисо» сураси, 1-оят). Ушбу ояти каримада қариндошликни асраб-авайлаш, уларга яхшилик қилиш, қийин вазиятларда бир-бирларига ёрдам бериш, бемор бўлган пайтида ҳолидан хабар олиш, тўй-тантаналар, хурсандчилик кунларида бирга бўлиш кераклиги назарда тутилган.

Бакр ибн ал-Хорис ал-ансорий (р.а)дан ривоят қилинади. У киши Расулуллоҳдан: "Ё Расулуллоҳ, мен яхшиликни кимга қилишим керак?" - деб сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в): "Онангга, отангга, опа-сингилларингга, ака-укаларингга ва яқин кишиларингга. Бу иш зарурий бурч ва узилмаслиги керак бўлган қариндошликдир", - дедилар.

Минг афсуски, орамизда қариндошликни унутиб, арзимас сабаблар туфайли бир-биридан гина қилиб юрган ёки борди-келдини бутунлай узиб қўйганлар ҳам йўқ эмас. Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъамдан ривоят қилинган ҳадисда Набий (с.а.в) "Қариндошлик алоқасини узган киши жаннатга кирмайди" деб айтган. Яна бир ҳадиси шарифда Хасан Басрий (р.а) шундай дейди: "Вақтики одамларда илм кўриниб унга амал қилмаса, тил билан айтишни яхши кўришиб, қалблари билан ғазабланишса, қариндошлари билан алоқалари узилишган бўлса, Аллоҳ уларни лаънатлайди, кар қилади ва кўзларини кўрмайдиган қилиб қўяди".

Келтирилган оят ва ҳадислардан хулоса қилиб айтиш керакки, ўз яқинлари билан қариндошлик ришталарини узган киши ҳеч бир даврда оқланмаган. Зеро, қариндошлик - энг муқаддас риштадир. Кимда ким яқинларига    марҳаматли бўлса, Аллоҳ ҳам унга ўз марҳаматини ёғдиради. Уларнинг билиб-билмай қилган хатоларини кечиргудай бўлса, Аллоҳ ҳам унинг хатоларини кечиради.

Аллоҳ барчамизга опа-сингилларимиз, ака-укаларимиз ва қариндошларимиз билан ҳамжиҳат бўлиб яшамоқликни насиб этсин.

 

Шоробиддин МУСАБОЕВ,

 

 Андижон шаҳридаги "Абу Хурайра" жомеъ масжиди имоми.

Прочитано 2327 раз Последнее изменение 05 Фев 2018