Версия для печати
06 Июль 2017

ИНСОНИЙ БУРЧИМИЗНИ УНУТМАСЛИГИМИЗ КЕРАК

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

 (28-сон)

Ҳаёт мўъжизаларга тўла. Биз инсонларга Тангри томонидан чексиз неъматлар инъом этилган. Ҳаёт, умр, вақт, ёшлик, соҒлик, яқин дўст ва қариндошлар, табиат инъомлари, ноз-неъматлар, озиқ-овқатлар, сув, ҳаво, тупроқ, олов, дов-дарахтлар, буларни бирор бир мезон билан ўлчаб бўлмайди. Гўёки улар назаримизда ҳеч қачон туганмасдек туюлади. Аммо ҳар бир неъматнинг ўз ўрни ва меъёри бор. Ортиқча исроф қилинган, ўз ўрнида ишлатилмаган ҳар нарсанинг ўз уволи ва жавоби бўлиши аниқ. Шунинг учун ҳам бизга берилган ҳар қандай неъматларни асраб-авайлаш, қадрига етиш, улардан ўз ўрнида, тўҒри ва ўринли фойдаланиш инсоний бурчимиздир.

Агар ким ана шу неъматлардан оқилона фойдалана олмаса, биринчи навбатда нафақат ўзи ва яқинлари учун балки, табиатга ҳиёнат қилган, жамиятга катта зарар келтирган ва авлодларнинг ризқидан махрум қилишдек жиноятни амалга оширган ҳисобланади.

Ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган моддий ва маънавий бойликларимизни кейинги авлодларга етказиш учун барчамиз масъул ва бурчли эканлигимизни асло унутмаслигимиз лозим. Айниқса, биз ёшлар бу борада фаол ва ташаббускор бўлишимиз керак. Зотан, ана шу саъйи ҳаракатимиз, қолаверса, фаол, фидойилигимиз, одобимиз ва аъло баҳоларга ўқишимиз билан юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшган бўламиз.

 

Мадина ИГАМБЕРДИЕВА,

 

Андижон иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.

Прочитано 2286 раз
Super User

Последнее от Super User