(28-сон) Дил сўзлари
Юртимизда биз ёшларга кенг имкониятлар эшиги очиб берилган. Ўқиб, пухта билим олишимиз, илм-фан, спорт, санъат, қўйингки, барча соҳаларда ўз иқтидор ва салоҳиятимизни тўлақонли намоён этишимиз учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган.
Жумладан, мен таҳсил олаётган Асака тиббиёт коллежида ҳам ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт тўгаракларига жалб этиш борасида ибратли ишлар олиб борилмоқда. Коллеждаги "Ораста қизлар" тўгараги машҒулотларида эса пазандалик, тикувчилик, оилавий ҳаёт ҳақидаги билим ва тушунчаларимизни бойитиб боряпмиз.
Жисмоний тарбия фани ўқитувчимиз Шерзодбек Эгамов, мураббий Орифжон Қосимов раҳбарлигида мен спортнинг бокс тури билан шуҒулланиб келаман. Устозларим кўмагида бокснинг техникаси, ўзига хос сирларини пухта ўрганмоқдаман. Тинимсиз шуҒулланишларим самараси ўлароқ, кўплаб мусобақаларда фахрли ўринларга сазовор бўлдим. Шу ўринда мен ва мен каби кўплаб ёшларнинг мусобақаларга бориб келиши учун кўмак бериб, Ғолибларни муносиб раҒбатлантиришга доимий эътибор қаратаётган, ёшларнинг ҳақиқий кўмакчиси Асака шаҳар ҳокими Инъомжон Мамадалиевга барча тенгдошларим номидан чуқур миннатдорчилик билдираман. ҳокимимиз ташаббуси билан туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бир гуруҳ қизлари яқинда Балиқчи туманидаги "Учбулоқ" зиёратгоҳига саёҳатга бориб қайтдик. Бу каби мисолларни яна кўп келтиришим мумкин.
Мухтасар айтганда, яратиб берилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, юксак марраларни кўзлаб, турли ёт Ғоялар, иллатлар таъсирига берилмасдан ҳар жиҳатдан етук, юртга муносиб инсон бўлиб камол топиш учун бор имкониятимизни ишга солайлик. Ватан шаънини кўкларга кўтарадиган, ота-онамизга, устозларимизга раҳматлар олиб берадиган фидойи ёшлар бўлайлик.
Нилуфар АВАЗБЕКОВА,
Асака тиббиёт коллежи ўқувчиси.