Версия для печати
26 Янв 2017

ЮРТИМИЗДА ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИ ҲАМИША МУҲОФАЗАДА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(5- сон)

 

Энг муҳими, "Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади" деган ҳаётбахш ғоя ҳар бир юртдошимизнинг қалбига чуқур кириб бориши, ана шу улуғ ишга муносиб ҳисса қўшиш барчамизнинг муқаддас вазифамизга айланиши лозим.

Ислом КАРИМОВ.

Истиқлолнинг илк йиллариданоқ юртимизда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар, оналар ва болалар саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш масалаларига давлат сиёсатининг устивор йўналиши сифатида катта эътибор қаратилмоқда. Бундан    ташқари, оналик ва болалик муҳофазаси, аҳолининг тиббий маданияти ҳамда репродуктив саломатлик бўйича билимларини ошириш йўналишларида ҳаётга татбиқ этилаётган чора-тадбирлар опа-сингилларимиз саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айниқса, истиқлол йилларида мамлакатимизда тиббиёт тизимини ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи  Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқилиб, амалга оширилаётган "Соғлом она - соғлом бола" миллий модели оналик ва болаликни тиббий-ижтимоий ҳимоялаш, миллат генофондини мустаҳкамлашда юксак самаралар бераётганини  алоҳида таъкидлаш жоиз.

"Соғлом она ва бола йили" деб номланган 2016 йилда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида вилоятимизда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, вилоятнинг энг чекка қишлоқлари, шаҳарлардаги тиббиёт бирлашмалари, оилавий поликлиникаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий  асбоб-ускуналар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.   Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги 13 та даволаш-профилактика муассасаларида 36 млрд. 131 млн. сўмлик, шунингдек, 14 та тумандаги 30 та қишлоқ врачлик пунктларида қурилиш-таъмирлаш ишлари  амалга оширилди.

Якунланган йилда 39087 нафар никоҳланувчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 236 нафари диспансер назоратига олинди ва соғломлаштиришга жалб этилди. Шу билан бирга, 37500 нафар ёш оналарга туғруқ комплексларида чақалоқ парвариши, уларда турли касалликларни олдини олиш, уй шароитида дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида буклетлар, саломатлик варақаларини тарқатилди. 

Шунингдек, ҳомиладор аёлларнинг парвариши бўйича қайноналар ва шифокорлар иштирокида         "Соғлом онадан-соғлом бола", "Зурриётингиз соғлом бўлсин десангиз", "Келиним соғлом - неварам соғлом", "Биз ҳам эдик сиздек" каби мавзуларда аҳоли ўртасида кўплаб давра суҳбатлари ўтказилди.

Айни кунда аҳолига кўрсатилаётгани бирламчи тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимида 2550 нафар патронаж ҳамширалари фаолият кўсатиб келмоқда, улар аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, уй шароитида фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш билан бирга, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий саводхонлигини юксалтириш борасида ҳам кенг кўламли тарғибоот ишларини амалга оширмоқда.

Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини   тарғиб этиш, уларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини  шакллантириш мақсадида "Аёллар спорт фестивали", "Гимнастика барча учун",  "Соғлом оила", "Отам, онам ва мен - аҳил спортчилар оиласимиз" мусобақалари ўтказилиб, унинг қуйи босқичларида 70 минг нафардан зиёд хотин-қиз иштирок этди.

Вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган  "Аёллар маслаҳат маркази"га жалб этилган мутахассислар томонидан йил давомида 13443 нафар хотин-қизга тиббий, ҳуқуқий, психологик ва ижтимоий ёрдам ва маслаҳатлар кўрсатилди.

Бир сўз билдан айтганда,  вилоятимизда аҳоли,  хотин-қизлар, айниқса, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилишга қаратилган бу каби ишлар бундан буён ҳам изчил давом эттирилади.

 

 Мавлудахон НИЗОМОВА,

вилоят ҳокимлиги оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш котибияти мудири. 

Прочитано 2775 раз
Super User

Последнее от Super User