Версия для печати
13 Июнь 2025

"ИНТЕРНЕТ КИТОБДАН АФЗАЛ...МИ?"

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

 мулоҳаза

Инсон ўзининг фикрлаш қобилияти, маънавият дунёси билан тирик. Одамни бошқа мавжудотлардан ажратиб турувчи омиллардан бири ҳам унинг маънавияти ҳисобланади.

Хўш, биз инсонлар маънавий озуқани қаердан оламиз? Албатта, "билимлар манбаи" бўлмиш китобдан. Китоб - бебаҳо бойлик экани барчамизга маълум. Бирорта санъат турини телевидение ва радио, замонавий компьютерлар имконияти ва афзалликларини инкор қилмаган ҳолда айтиш мумкинки, буларнинг ҳеч бири китоб ўрнини боса олмайди. Айниқса, бадиий  китоблар ҳар бир кишида инсоний фазилатларини кучайтиради, дунёқарашини кенгайтиради. "Ўзимдаги барча яхши хислатларим учун китобдан миннатдорман", деган эди ўз давридаги алломалардан бири.

Дарҳақиқат, китоб бизнинг дўстимиз ҳисобланади. Лекин афсуски, бугунги кунда орамизда бу бебаҳо-маънавий бойликдан баҳраманд бўлиш ўрнига "интернет кафе"ларда вақтини беҳуда ўтказаётган ёшлар учраб туради. Авваллари на компьютер, на интернет бўлган. Ота- боболаримиз "Бобурнома", "Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаён" сингари бебаҳо асарларни ўқиб, улғайишган. Хўш бугун-чи? Кўпчилик, айниқса, ёшлар интернетни китобдан афзал билишади. Шу ўринда айтиш жоизки, бу замонавий ахборат воситасининг салбий оқибатлари ҳам йўқ эмас. У туфайли бугун китобга бўлган меҳр табора камайиб боряпти.

-Унутмайликки, китоб бизнинг энг яхши дўстимиздир. Биз қанча кўп китоб ўқиганимиз сари, шунча тушунчамиз кенгаяди. Афсуски, кўп ёшлар интернетни китобдан устун қўйишмоқда. Бу эса уларни дангасаликка гирифтор қилмоқда. Китоб, бу - офтоб, у билимлар сарчашмасидир.

Зеро шундай экан, унга доимо ошно бўлсак, ҳеч қачон  ютқазмаймиз.

Нодира АКРОМЖОНОВА,

Асака тумани.

Прочитано 59 раз
Super User

Последнее от Super User