ҲуҚуҚшунос минбари
Алимент тўламаганлик - суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474- моддасига асосан Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаганлик учун ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.
Жиноят кодексига асосан, ҳақорат қилган шахс икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан билан жазоланади.
Ушбу қилмиш хавфли рецидист томонидан содир этилса, ҳаракат учун айбдор: икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Муроджон МАМАДИЕВ,
Жиноят ишлари бўйича Бўстон тумани судининг тергов судъяси.