Профилактик тадбир
Мамлакатимизда одамлар, шу жумладан, ҳайвонларнинг соғлиги учун хавф туғдирадиган касалликлар тарқалишининг олдини олиш, эпизоотик ва эпидемологик вазият барқарорлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Мазкур йўналишда вилоятимизда ҳам зарур ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат тарибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи, вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида кенг қамровли профилактик, тарғибот-тушунтириш, ўрганиш ва мониторинг тадбирлари тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Булоқбоши тумани "Марказий деҳқон бозори"да ўтказилди. Деҳқон бозоридаги покизалик, санитария, гигеник ҳолат, аҳолига сифатли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, озиқ-овқат хавфсизлигини назорат қилиш, эпизоотик ва эпидемик вазият бақарорлигини таъминлаш юзасидан ўрганиш давомида асосий этибор гўшт, гўшт, сут ва сут маҳсулотларининг сифати, уларни белгиланган меъёр ва тартиблар асосида сотилишига қаратилди.
Ана шу йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш, белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш, мутасадди, сотувчи ва харидорларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги, эпизоотик ва эпидемик вазият бақарорлиги борасидаги билим ва тушунчаларини бойитиш бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди, улар билан суҳбатлар ўтказилди.
Бу каби тадбирлар энг аввало, халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш, қолаверса, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, турли юқумли касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олишда шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳам, бу борадаги ишлар мутасадди ташкилотлари ҳамкорлигида тизимли равишда, изчил давом эттирилади.
Бобурбек МАХАМАТОВ,
вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходими, сафдор.