Огоҳлик
Янги ҳаёт тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман худудидаги аҳоли яшаш жойлари, корхона, ташкилотлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хусусан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида тарғибот-тушунтириш ҳамда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Объектлар белгиланган тартиблар доирасида ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганишлар натижасида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоидаларнинг бузилиши, йўл қўйилган хато ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилмоқда. Шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасалар иши-ходимлари иштирокида мулоқот ва суҳбатлар ўтказилмоқда.
Айниқса, туман ҳудудида янги барпо этилаётган объектлар қурилиш майдонларида ишчи-хизматчилар, мутахассисларга фавқулодда вазиятлар ҳамда ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш, белгиланган тартибларга амал қилиш, носоз ва қўлбола электр жиҳозларидан фойдаланмаслик, электр энергиясидан фойдаланишда техника хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.
Азиз юртдошлар! қишнинг бугунги аёзли кунларида хонадонингиз, меҳнат жамоангиз, иш олиб бораётган масканларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилайлик. Ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олишга нафақат нафақат биз, балки ҳар бир фуқаро масъулдир. Огоҳ ва хушёр бўлайлик, Соғлигимизни, ҳаётимизни, мол-мулкимизни ёнғин балосидан асрайлик.
Мухтор ЖОЛДИБАЕВ,
Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани ФВБ бўлими кичик инспектори, катта сержант.