Версия для печати
24 Нояб 2023

Коррупция - тараққиёт кушандаси

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

ТарҒибот

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамият ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатувчи, таҳдид солувчи мураккаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳодисадир. Ушбу иллат мамлакатнинг ривожланишини секинлаштиради, ҳукумат тизимини издан чиқаради, демократик институтлар фаолиятига путур етказади. У сайлов жараёнларига салбий таъсир қилиб, қонун устуворлигига жиддий зиён етказади. Шу билан бирга, унинг таъсири остида фуқароларнинг ижтимоий адолатга, хақиқатга ва давлат органларига ишончи йўқолади.

Ҳар қандай жамият учун коррупцияга қарши курашиш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 2003 йил 9 декабрда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси имзоланганлиги ҳам фикримизнинг исботидир. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, юртимизда ҳам коррупциянинг олдини олиш ва унинг илдизларига барҳам бериш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, юртимизда ўтказилаётган "Коррупцияга қарши кураш ойлиги" доирасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ҳам ушбу иллатнинг олдини олишга қаратилган  тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Вазирликнинг тегишли буйруғига асосан, Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар   бошқармаси шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан Андижон тумани ФВБ 6-Ё++ ҳарбий хизматчилари иштирокида коррупцияга қарши курашиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда  шахсий   хавфсизлик бўлими ходими томонидан коррупциянинг келиб чикиши сабаблари, омиллари ҳақида кенг маълумотлар берилди, унинг аянчли оқибатлари ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.

Коррупция иллатига қарши муросасиз бўлишимиз лозимлиги, ҳар бир ходим ўз бурчини ҳалол ва тўғри адо этиши, коррупцион ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олишга масъул ва бурчли эканлиги алоҳида қайд этилди.

 

Х.АБДУЛЛАЕВ,

Андижон тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари, подполковник.

Прочитано 572 раз
Super User

Последнее от Super User