Версия для печати
14 Сен 2023

Темир йўл бўйларида ҳаракатланиш қоидаларига амал қилайлик

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Огоҳлик!

Йилдан-йилга барча соҳалар қатори темир йўллар жабҳасида ҳам ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Айниқса, Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўлининг ишга тушрилганлиги натижасида мамлакатимиз шаҳарлари бўйлаб ҳарактланаётган йўловчи ва юк ташиш учун қулай ҳамда арзон транспорт воситаси бўлган поездлар хизмати барчага манзур бўлмоқда.

Баъзан темир йўл ҳаракати хавфсизлиги коидалари аҳоли, айниқса, ёшлар амал қилмаётганликлари ташвишлидир. Бунинг оқибатида жойларда турли кўнгилсиз темир йўл ҳодисалари, безориликлар  рўй бермоқда.

 Андижон шаҳрида айрим вояга етмаган фарзандлар ота-оналарининг назоратисиз қолганлиги оқибатида 2012 йилда туғилган вояга етмаган шахс 2023 йил 15 май куни  Андижон - 2 - Қорадарё темир йўл бекатлари оралиғидаги 181 км. 9-тўсиқда темир йўлининг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиб, йўловчи поездига тош отганлиги ва давлат мулкига моддий жиҳатдан зарар етказганлиги бунга яққол мисолдир.

Бундан ташқари, болаларнинг вагонларга тош отишлари, ойналарни синдириб, йўловчилар саломатлигига хавф солаётганлиги, давлат мулкига зарар етказаётганлигини кўриб, бундай ҳолларга эътиборсиз қараётган фуқароларимиз ҳам  йўқ эмас.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари маҳалла, таълим муассасалари билан ҳамкорликда жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб боришига қарамай,  ҳали ҳануз ана шундай ҳуқуқбузарликлар учраб турибди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 121-моддасига кўра, локомотивлар, вагонлар, дарё ва ҳаво кемалари, шунингдек, ҳамма турдаги махсус транспортларнинг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш - энг кам иш ҳақининг ўн баробаридан, ўн беш баробаригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади дейилган.

Ҳурматли устозлар, ота-оналар ва маҳалла фаоллари!

Фарзандларимизга, ёшларимизга бу борада етарлича тушунтириш ишлари олиб бориш бурчимиздир. Токи, уларнинг  мурғак қалби дарз кетмасин.

 

Санжарбек МЎЙДИНОВ,

Андижон вилояти Транспортда ХТБ Жқб катта тезкор вакили, майор.

Мирзоҳид ҲАКИМОВ,

Андижон вилояти Транспортда ХТБ ХПГ катта инспектори, капитан.

Прочитано 533 раз
Super User

Последнее от Super User