Версия для печати
15 Сен 2022

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА 79 МИЛЛИОН 372 МИНГ СЎМДАН ЗИЁД МАБЛАҒ ҚАЙТАРИЛДИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

ТарҒибот

Андижон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, аҳолининг бу борадаги билим ва тушунчаларини бойитишга қаратилган муайян ишлар олиб борилмоқда. Бундан  ташқари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ҳужжатларини тарғиб қилиш бўйича учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Жамиятимизга жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида 46 нафар истеъмолчи ариза ва шикоят билан мурожаат қилди. Асосан, табиий газ ва электр энергияси  тўловлари, алоқа хизмати ҳамда савдо-харид масалалари бўйича қилинган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилиб, истеъмолчилар фойдасига 79 миллион 372 минг сўмдан зиёд маблағ ундириб берилди.

Жамият томонидан тарғибот масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоят тери-таносил касалликлари шифохонаси, Андижон вилояти Онкология диспансери, вилоят кўп тармоқли  болалар тиббий маркази сингари тиббий муассасаларда,   шунингдек, қатор меҳнат жамоаларида ўтказилган тадбирларда иштирокчиларга «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ҳамда аҳолининг истеъмол маданиятини юксалтириш, уюшмага аъзо бўлиш масалаларида кенг тушунча ва маълумотлар берилди.

Андижон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тарғиб этишга, фуқароларнинг истеъмол маданиятини оширишга қаратилган юқоридаги каби тадбирлар режа асосида давом эттирилмоқда.

Хуршидахон ТОЖИБОЕВА,

Андижон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятиматбуот

хизмати раҳбари.

Прочитано 889 раз
Super User

Последнее от Super User