Намунали таълим масканлари
Президент, ижод ҳамда ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги Муҳаммад Юсуф ижод мактаби ҳақиқий иқтидор ва истеъдодлар мактабига айланган.
Тажрибали педагог Шоҳистахон Нурматова раҳбарлик қилаётган мактабимизда 300 нафардан зиёд иқтидорли ўқувчи таҳсил олади. Мактабимизда ўқувчиларнинг ўқиши, ижод қилиши учун зарур барча шароитлар яратилган. Иқтидорли ва фаол ўқувчиларимиз ёзги таътил даврида ҳам турли тадбирлар, ижодий танловларда фаол қатнашиб, ўзларининг билим ва иқтидорларини янада бойитди. Жумладан, чекка чекка қишлоқларга ижодий сафарлар уюштирди, уюшмаган ёшлар билан учрашувлар ўтказди, болалар оромгоҳларида адабий тадбирларда қатнашдилар.
Мактабмизда 40 яқин фан, спорт ва ижодий тўгараклар ташкил этилган. "Бобур издошлари", "Муҳаммад Юсуф издошлари" "Ёш нотиқ", "Шеърият шайдолари" номли ижодий тўгараклар машғулотларида нафақат ушбу мактаб ўқувчилари, балки вилоятдаги жуда кўп иқтидорли ёшлар қатнашиб келади.
Яратиб берилаётган кенг имкониятлар натижасида иқтидорли ўқувчилар сафи тобора кенгаймоқда, улар эришаётган ютуқлар кўлами ҳам ортиб бормоқда. Мактабимизнинг кўплаб ўқувчилари билимлар беллашуви, фан олимпиадаси, турли ижодий танловларнинг вилоят, республика босқичлари ғолиб ва совриндорлари қаторидан ўрин олди.
Ўқувчиларимиз ижод намуналари жамланган "Ижод боғидан гулдаста","Улуғимсан Ватаним" китоблари нашр этилди. Фаол ўқувчиларимизда бири Акмалжон Абдурҳмонов "Мард ўғлон" давлат мукофотига сазовор бўлди. Яна бир ўқувчимиз Моҳизода Туропова "Ўзбекистон ёшлар форуми" доирасидаги танловда "Ёш таржимонлар кенгашини ташкил этиш" лойиҳаси билан фахрли 1- ўринни эгаллади.
Мактабимизнинг кўплаб ўқувчилари вилоят, республика миқёсидаги ижодий танловлар, Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар саралаш танловининг туман, шаҳар ва вилоят босқичида фаол иштирок этди.
Бир сўз билан айтганда, бадиий ижод, адабиёт соҳасидаги истеъдодли ёшларнинг юзага чиқариш учун кенг имкониятлар яратиб бераётган Муҳаммад Юсуф ижод мактаби ўқувчилари келажакда юртимиз равнақи учун муносиб хизмат қиладиган етук инсонлар бўлиб камол топади.
Мастурахон ЛАТИПЖОНОВА,
Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқитувчиси.