Версия для печати
20 Авг 2022

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАНДАЙ БАЖАРИЛМОҚДА?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

ЮРАГИ СОF КИШИ УЗОҚ ЯШАЙДИ

  Президентимиз Шавкат Мирзиёев фаолиятининг  дастлабки йиллариданоқ тиббиёт соҳасида туб ислоҳотларнинг, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини юксалтириш борасидаги ишларнинг ташаббускори бўлмоқда. Бу албатта, мамлакатимиз тараққиёти ва аҳоли саломатлигини таъминлашда катта аҳамият касб этаётир.

    Жумладан, Президентимизнинг 2022 йил 26 январдаги "Юрак қон-томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида аҳолига кўрсатилаётган кордиологик ва кордиожарроҳлик хизматлари сифатини янада яхшилаш бўйича долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Бугунги кунда Президентимиз топшириғи билан Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси тубдан ўзгартирилмоқда. Бу ерда халқаро талабларга тўла жавоб берадиган тиббий муассаса барпо этилади ва шубҳасиз, энг замонавий ва илғор тиббий жиҳозлар, асбоб-ускуналар билан таъминланади.

Президентимизнинг юқоридаги қарорида маҳаллий ҳокимият ва тиббиёт идораларига беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилиши алоҳида кўрсатиб ўтилган. Ана шундан келиб чиқиб, вилоятимиз марказида юрак қон-томир касалликлари келиб чиқишининг олдини олиш, хасталикни барвақт аниқлаш ва самарали даволаш учун янги даволаш муассасаси барпо этилди. Яъни мамлакатимизда биринчи бўлиб Республика ихтисослаштирилган кордиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиали биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шу ўринда Андижон давлат тиббиёт институтида янги ўқув жиҳозлар билан таъминланган Симулацион марказнинг ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Марказда талабаларга ўта оғир ҳолатлардаги беморларга замонавий усулларда шошилинч тез-тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур билимлар берилмоқда, амалий кўникмалар шакллантирилмоқда. Шунингдек, АДТИ клиникаси кардиология бўлимида янги кордиология реанимация пости - бўлинмаси очилди. Эндиликда янги постда олти нафар олий тоифали шифокор фаолият кўрсатмоқда. Натижада клиникада кунига юрак хасталиклари билан оғриган ўнлаб ўта оғир ҳолатдаги беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, уларни қисқа муддатда даволаш имконияти яратилди.

Ваҳоланки, клиникамизда илгари кордиореаниматолог ихтисослиги бўйича мутахассис фаолият юритмас эди. Амалиётда айнан ана шу мутахассисга талаб ва эҳтиёж юқори эканлигидан келиб чиқиб, вилоятда биринчилардан бўлиб, хорижда мазкур йўналиш бўйича ўз ҳисобимдан малака ошириб қайтдим.

Юқорида қайд этилган қарорда тиббиёт соҳасига, хусусан, юрак, қон-томир касалликлари келиб чиқишининг олдини олиш ва даволаш йўналишида хусусий тиббий муассасалар ташкил этиш бўйича ҳам вазифалар белгиланган. Ана шундан келиб чиқиб,   Андижон шаҳар ҳокимлигининг кўмаги ва қўллаб-қувватлаши билан Андижон шаҳридаги Фитрат кўчасида икки қаватли янги қурилган замонавий бинода вилоятимизда ягона бўлган хусусий кордиология ва сурункали ички касалликларни даволашга мўлжалланган клиника ўз фаолиятини бошлади.

Клиника фаолият бошлагангандан сўнг ўтган қисқа давр ичида мингга яқин киши даволанди. Бу ерда даволаниш учун зарур барча шароитлар яратилган. Энг асосийси, мазкур хусусий клиникада малакали мутахассислар - Муҳиддин Абдураҳмонов,   Тўлқинбой Исоқов сингари шифокорлар, Ҳайитхон Насриддинова, Мадинахон Қобулова каби ҳамширалар иш олиб бормоқда. Янада аниқроқ айтадиган бўлсам, мен фаолият олиб борётган тиббиёт институтининг ички касалликларпропедевтикаси кафедраси ҳозирда институт клиникасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли айнан янги иш бошлаган хусусий клиникага кўчиб ўтган.

Шу ўринда таъкидлашим керакки, тадбиркор, фидойи инсон Абдуллажон Солиев томонидан ташкил этилган мазкур хусусий клиникада асосий эътибор даромад топишга эмас, аввало, халқимиз саломатлигини сақлашга, беморларни дарддан фориғ этишга қаратилган. Бу ерда даволанган кўплаб беморлар буни дилдан ҳис этади. 

Қолаверса, клиникада  кам таъминланган оила вакиллари, якка-ёлғиз яшовчи, кўп болали инсонларга даволанишда имтиёзлар берилади.

Кафедрамизнинг профессор-ўқитувчилари нафақат ўқитиш, илмий йўналишларда, балки ўтказиладиган турли тадбирлар, жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этади. Бунга жуда кўп мисоллар келтиришим мумкин. Масалан, вилоят ҳокимлигининг ташаббуси, институтимиз раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши билан шахсан ўзим Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида бўлиб, ўн беш кун давомида аҳолини тиббий кўриклардан ўтказиш, даволаш жараёнларида иштирок этиб қайтдим.

Кафедрамиз ўқитувчи-шифокорлари вилоят ҳокимининг сайёр қабуллари ва бошқа турли тадбирлар доирасида Қўрғонтепа, Улуғнор, Марҳамат, Пахтаобод туманлари, шунингдек, Хонобод шаҳрида ўтказилган тиббий кўрикларда фаол иштирок этди.  Айниқса, Жаҳон саломатлик куни муносабати билан Андижон шахридаги Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган анъанавий тиббий кўрикда юзлаб юртдошларимизни бепул тиббий кўрикдан ўтказди.

Хулоса қилиб айтганда, кейинги йилларда нафақат Марказий Осиёда, балки бутун дунё миқёсида юрак, қон-томир касалликларига чалиниш ҳолатлари ортиб бормоқда. Янада аҳамиятлиси, касаллик тобора ёшариб бормоқда. Бу албатта, биз тиббиётчиларни, кордиологларни жиддий ташвишга солади. Бу каби кўнгилсиз кўрсаткичларнинг камайиши учун энг аввало, юртдошларимиз соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилишлари, тез-тез шифокорлар кўригидан ўтиб туришлари муҳимдир. Айниқса, юрак безовталанишидан азият чекаётган инсонлар зудлик билан шифокорларга мурожаат қилишлари лозим. Унутмайлик, юраги соғ киши узоқ ва бахтли ҳаёт кечиради.

 Халқимиз саломатлиги - биз шифокорлар учун ҳама нарсадан устун. Бу борада зиммамизга юклатилган барча ишларни сидқидилдан адо этамиз.

Баҳтияржон ДАУЛЕТБАЕВ,

Андижон давлат тиббиёт институти ички преподовтикаси касалликлар кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди.

 

Клиникага Ҳавасим келди

Андижон шаҳри, Фитрат кўчаси, 92-уйда жойлашган замонавий хусусий клиникада бўлганимда бу ердаги покизалик, тартиб-интизомга ҳавасим келди.

Айниқса, шифокорларнинг дилкашлиги, ширинсуханлиги кайфиятингизни кўтаради. Улар сизга ҳамиша ўз яқинларидек ғамхўрлик кўрсатишади. Жамоада қатьий интизом қарор топган. Бир сўз билан айтганда, олий тоифали кордиолог - реаниматолог Бахтияржон Даулетбаев раҳбарлик қилаётган мазкур тиббий муассасасида барча ишлар намунали йўлга қўйилган.

- Клиникамизда ётиб, даволанувчилар учун барча шароитлар яратилган, шу боис ҳам мижозларимиз сони тобора ортиб бормоқда, - дейди Б. Даулетбаев. - Бу ўз навбатида зиммамизга катта масъулият юклайди. Доимо изланишдамиз. Бизга билдирилган ишонч ва ҳурматга лойиқ бўлишга ҳаракат қиламиз.

Ҳақиқатдан хам клиникада юқори малакали, тажрибали тиббиёт ходимлари хизмат қилмоқда. Муҳими, бу даргоҳда инсоннинг дардини олиш, уни касалликдан халос этиш асосий мақсадга айланган. Қолаверса, кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ҳам нисбатан арзон. 

Биз айрим беморлар билан суҳбатлашдик.

Ўзини Дилфузахон Рўзиохунова деб таништирган аёлнинг дил сўзлари эътиборимизни тортди. У 72 ёшли онаси Дилоромхон Шариповани даволаш учун олиб келган экан:

- Андижон шаҳридаги Обиҳаёт маҳалласида истиқомат қиламиз, - дейди Д. Рўзиохунова. - Мазкур клиникада онажонимизнинг саломатлиги анча яхшиланди. Бунинг учун шифокорларга раҳмат. 

Ойсарахон Қобулова 87 ёшда. Бу табаррук онахон Булоқбоши туманидаги Қумариқ маҳалласида истиқомат қилади. У набирасининг қаровида муолажалар олаётган экан. Онахон ётган бир кишилик палатага кириб, унинг сиҳат-саломатлигини сўрадик. Онахон шарт-шароитлардан, шифокорлардан хурсанд эканлигини таъкидлади.

-      Мен Манзурахон  Туркбоеваман, - дейди клиникада даволанаётган яна бир онахон. -Ёшим 73 да. Жалақудуқ тумани, Тешиктош қишлоғиданман.  Фарзандларим клиникада шароитлар яхшилиги, энг асосийси, тажрибали, малакали мутахассислар фаолият юритаётганлиги учун олиб келишди.

Ҳақиқатдан ҳам шундай экан. Ўзингиз кўриб турибсиз, ҳозир аҳволим яхши. Тўловлари ҳам баланд эмас. Дори-дармонлар шу ердаги дорихонада бор, нисбатан арзон нархларда сотиб оляпмиз.

Биз клиникада ётиб даволанаётган бир қанча киши билан суҳбатлашганимизда, уларнинг барчаси муолажалар самара бераётганлиги, шароитларнинг яхшилигини таъкидлаб, шифокорларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Хусусий клиникада нафақат вилоятимиз аҳолиси, балки қўшни Фарғона, Наманган, ҳатто Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод вилоятларидан ҳам кўплаб беморлар келиб даволанаётганлигига гувоҳ бўлдик.

 

шифокорларга раҲмат

Андижон шаҳридаги кордиология ва сурункали ички касалликларни даволашга ихтисослаштирилган хусусий клиникасига келганимда аҳволим анча оғир эди. Ёнимда қизим менга қараб турди. 

Хайриятки, Аллоҳнинг иноятию, клиника шифокорларининг саъй-ҳаракатлари билан саломатлигим тез кунларда сезиларли даражада яхшиланди. Мана, орадан ўн кун ўтиб, яна оилам, фарзанд ва набираларим бағрига аввалгидек эсон-омон  қайтдим. Бундан беҳад мамнунман. Шу сабабли хусусий клиниканинг фидойи шифокорларига сидқидилдан миннатдорчилик изҳор этаман. Айниқса, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Бахтияржон Даулетбаев, ҳамшира Асалой Абдумуталлипова, умуман, клиниканинг барча шифокор ва ходимларига кўпдан кўп раҳматлар айтаман.  

Рўзихон МАДУМАРОВА,

 Шаҳрихон тумани, Полосон маҳалласи, II гуруҳ ногирони.

 

Ҳурматли юртдошлар!

  Сизга вилоятимизда янги очилган, ягона  юрак, қон-томир ва сурункали ички касалликларни самарали даволашга ихтисослаштирилган хусусий клиника хизматларини таклиф этамиз. Бу ерда:

-      олий тоифали шифокорлар, ҳамширалар кун-у тун хизматингизда;

-      тинч-осуда дам олиб, даволанишингиз учун зарур барча шароитлар яратилган;

-      шу жойнинг ўзида дорихона мавжуд бўлиб, зарур дори-дармонларни нисбатан арзон нархларда сотиб олишингиз мумкин;

-      беморларга бепул нонушта ва икки маҳал сифатли иссиқ овқат берилади.

 Шунингдек, клиникада кордиолог, нефролог, невропотолог шифокорларининг малакали текширувлари амалга оширилади.

 Азиз юртдошлар! Клиникада тўлақонли тиббий хизматлар кўрсатилишини таминлайдиган энг замонавий тиббий жиҳозлар, хусусан, сурункали ички касалликларни аниқлаб, даволашга мўлжалланган Ҳиндистон давлатидан олиб келинган  тиббий  техника ва ускуналар мавжуд. Сиз малакали тиббий хизмат кўрсатилишини, маблағингиз тежалишини истасангиз, клиникамизга албатта, келинг.

 Манзилимиз: Андижон шаҳри, Фитрат кўчаси, 92-уй. Мўлжал: "Ватанпарвар"

ташкилоти биноси ва "Анҳор" мазар маркази ёнида. Телефон: 998 90 170 14 00

 

Саҳифани журналист Сафарали АБДУРАҲИМОВ тайёрлади.

Прочитано 963 раз Последнее изменение 02 Нояб 2022
Super User

Последнее от Super User