Версия для печати
24 Сен 2020

ПАХТА - МИЛЛИЙ БОЙЛИГИМИЗ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Пахтани териш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш муҳимдир.

Жумладан, пахта қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида барча ёнғин ўчириш автомобиллари, мотопомпалар, сув тортиш насослари соз ҳолда бўлиши ва улар ёнғин ўчириш асбоб-анжомлари билан тўлиқ жиҳозланиши, ёнғинга қарши сув ҳовузлари, ташқи ва ички сув қувурлари доимий равишда сув билан таъминланган бўлиши, бино ва қурилмаларга бориш йўллари, шунингдек, сув манбалари, ёнғин ўчириш асбоб-анжомларига борувчи йўллар очиқ бўлмоғи, бино ва ҳудуд меъёр талаблари асосида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиши ва улар соз ҳолда бўлиши зарур.

Электр сим ва кабеллар   ташқи ҳимоя қобиқларининг электр токига қарши чидамлилик даражаси юқори бўлиши, ғарамлар маъмурий бино,     созлаш устахоналари ва бошқалардан 150 метр ҳамда электр симлари баландлигидан 1.5 баробар узоқликда жойлаштирилиши, очиқ майдондаги пахта ғарамлари тиркама билан таъминланиши, корхоналарда учқун ўчиргичларнинг захираси бўлиши, корхона ҳудуди доимо тоза ва озода сақланиши керак. Корхона доимий ишлайдиган телефон алоқаси билан таъминланиши шарт.

Ҳудудга носоз ҳолда бўлган, усти ёпилмаган, бирламчи ёнғин ўчириш воситаси ҳамда учқун сўндиргич билан таъминланмаган автотранспорт воситаларининг кириши, меъёр талабларига жавоб бермайдиган ностандарт иситиш мосламаларидан ёки носоз электр сим ва кабелларидан фойдаланиш,          шунингдек, ҳудудда сигарет чекиш, гулхан ёқиш тақиқланади.

Азиз ҳамюртлар! Пахта - миллий бойлигимиз. Уни ўз вақтида, беталофат йиғиштириб олишга ўз ҳиссамизни қўшайлик!

 

Нуриддин ЖАЛИЛОВ,

 

"Uz Auto Motors" AJ БЁХТТЭБ  Ёнғин хизмати бўлими мутахассиси.

Прочитано 1453 раз
Super User

Последнее от Super User