Версия для печати
09 Май 2020

КАРАНТИН ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИЛАРГА НИМА БЕРДИ?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

мулоҳаза

Институтда ўқиб юрган йилларим АҚШ, Хитой, Корея ва бошқа, мамлакатлардаги талабаларнинг уйидан чиқмай дарс машғулотларида қатнашишларини эшитиб, ҳавас қилганман. Юртимизга кириб келган коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин таълим тизимига онлайн, масофавий таълим шаклларини тўла олиб кирди.

Ушбу жараёнларда бевосита иштирок этиб, интернет орқали уйидан чиқмай, онлайн дарс қилиш анча қулай ва қизиқарли эканининг гувоҳи бўлдим. Шу кунларда юртимиздаги барча ўқувчилар айнан шу тизим орқали таълим олмоқда.

Онлайн дарслар орқали интернетдан самарали фойдаланишни ўрганяпмиз. Фақат дўстлар билан суҳбатлашиш ёки танишувлар эмас, балки, билим олишда ҳам  интернетнинг имкониятлари юқори эканлигини, айниқса, юқори синф ўқувчилари тушуниб етмоқда. Уйга вазифаларни тайёрлашда ўқувчиларим ёрдам сўрайди. Мавзуни аудио, видео шаклда тушунтираман. Улар ҳам ёд олган шеърлари ва ҳикояларини шу тарзда менга юборишмоқда. Бу дегани, ўқувчиларимиз камера олдида гапиришни ўрганяпти, нутқ эстетикасига амал қилишни бошлаяпти.

Уйга вазифалар билан бир қаторда уй юмушларида қай даражада фаол қатнашаётганини назорат қилиб боряпман. Ўқувчи қизлар карантин кунлари турли ширинликлар ва таомлар пиширишни онажонлари билан ўрганишмоқда. Йигитлар эса томорқа ишларини бажаришда оталарига яқиндан ёрдам бермоқда. Бу орқали уларда меҳнат кўникмаси мустаҳкамланмоқда. 

Юртбошимизнинг томорқадан унумли фойдаланиш борасидаги фикрларига амал қилган ўқувчи йигитлар ўз    томорқаларига турли сабзавотлар кўчатларини экиб, мевали дарахтларни парваришлашмоқда. Яна ўқувчиларимиз телевизон дарсларда, онлайн мулоқотларда фаол қатнашиш билан бирга, спорт билан ҳам шуғулланиб, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилишмоқда. 

Умуман, карантин таълим тизимимизда бошлай олмай турган қадамимизни бошлаб берди. Бундан буён онлайн машғулотларни янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш бўйича ишлар қилишимиз керак.  Ўқувчи ёшларимиз интернетдан мақсадсиз фойдаланиш ўрнига кунини онлайн дарслар тайёрлаш, билимни оширадиган маълумотларни олиш, ўқиш орқали билимларини янада мустаҳкамлаб боришлари керак.

Хулкарой АБДУРАҲИМОВА,

Марҳамат туманидаги 18-умумтаълим мактабининг инглиз тили

 

фани ўқитувчиси

Прочитано 1330 раз Последнее изменение 18 Май 2020
Super User

Последнее от Super User