"101" огоҳлантиради!
Вилоятимизда фаолият олиб бораётган "Uz-Koram Co", "Uz-Tong Hong Co", "Uz-Dong Yang Co", "Uz-Dong Von Co" қўшма корхоналари БЁХТТЭБ профилактика ва ёнғин назорати бўйича инспектор ва мутахассис ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қўшма корхоналар ҳамда Андижон шаҳридаги Қоратут маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги кўп қаватли аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қатор тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қўшма корхоналарнинг цех, бўлим, участка ва омборларида ишчи-хизматчилар ҳамда маҳалла аҳолиси иштирокида тилсиз ёвга қарши кураш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар, учрашувлар, шунингдек, амалий машғулотлар ўтказилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этувчи эслатма ва плакатлар тарқатилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тушунтириш хатлари, тақдимномалар киритилди.
Азиз опа-сингиллар! Барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклаб, ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлишга, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишга чақириб қоламиз.
Гулноза ИСМОИЛОВА,
қўшма корхоналарнинг БЁХТТЭБ профилактика ва
ёнғин назорати бўйича катта инспектори, лейтенант.