Ўтган йили оиламиз билан қўҳна ва навқирон Самарқандга саёҳатга боргандик. Саёҳатдан жуда катта таассуротлар олдим.
Яқинда эса онам билан Андижон шаҳридаги вилоят тарихи ва маданияти музейида бўлдик. Бу ерга аввал ҳам келганман. Ишонасизми, бу ерда жуда катта ўзгаришлар бўлибди. Кўриб, беихтиёр ҳайратим ошди. "Жоме" мажмуаси деб номланган ушбу маскан худди Самарқанднинг Регистон майдони каби кўриниш касб этибди.
Озод ва обод юртимиз, Андижонимиз кун сайин гўзал қиёфа касб этаётганлиги қалбимни ғурурга тўлдиради. Мана шундай юрт фарзанди эканлигимдан бахтиёрман. Тенгдошларимга гўзал "Жоме" мажмуасига саёҳатга боришларини тавсия қиламан. Чунки бу ердан Андижонимиз ўтмиши, бугуни ҳақида бир олам таассуротлар оласиз.
Дилбарой ТУРСУНОВА,
Жалақудуқ туманидаги 32-умумтаълим мактаби 3-синф ўқувчиси.