(41- сон, 2016й.)
Керакли масаллиқлар: 250 гр. сут, 0,5 кг. буғдой уни, ярим стакан шакар, 50 гр. маргарин, 0,5 чой қошиқда ванилин, 0,5 литр ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши: Сутга ун солиб, то қумоғи кетгунча аралаштирасиз. Хамирга икки ош қошиқ эритилган маргарин ва шакар қўшилади. Пишириқ ҳушбўй бўлиши учун унга ванилин соласиз.
Хамир ёпишқоқ ва чўзилувчан бўлиши керак. Уни қошиқда узиб олиб, халқа шаклида қилиб, қиздирилган ёғда кулчаларни қовуриб оласиз. Тайёр бўлган «пончик»ларни ликопларга солиб, ёнида мевали мураббо билан дастурхонга тортасиз.