Керакли масаллиқлар: 150 гр. ун, 6 дона тухум, 150 гр. шакар, ярим банка қуюлтирилган сут, 50 гр. сариёғ, 200-250 гр. шоколад, кокос қириндиси, 100 гр. сметана, озроқ малина мураббоси.
Тайёрланиши: Бисквит одатдагидек пишириб олинади. Сўнг совутилади, кейин 3 қисмга бўлинади. Биринчи (таг)қисмига сариёғ билан қуюлтирилган сутдан қилинган крем суртилади. Иккинчи қаватига эса шоколад эритиб қуйилади. Шоколадни эритиш учун бирор идишда сув қайнатилади, идиш устига шоколад солинган идиш қўйилади, яъни сувдан чиқаётган буғда 5-6 дақиқа ичида эрийди.
Кейин учинчи қаватини қўйиб, устидан сметанали крем суртилиб, кокос қириндиси сепилади. Истаганлар сметанали кремни ярмига малина мураббосини аралаштириши ҳам мумкин.