+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Сен 2017
    ПАХТА ЙИFИМ-ТЕРИМИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК!
    (40-сон) Жорий йилда вилоятимизда 89 минг 200 гектар майдонда чигит экилди. Деҳқонларимизнинг йил давомида қилган машаққатли меҳнатлари эвазига мўл пахта ҳосили етиштирилди. Айни кунларда етиштирилган…
  • 28 Сен 2017
    "ОИЛАВИЙ ҲАЁТНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ"
     (40-сон) Асака педагогика ва дизайн касб-ҳунар коллежида "Оилавий ҳаётнинг ҳуқуқий асослари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва…
  • 28 Сен 2017
    ФАРМОН ТАРFИБОТИГА БАFИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ
    (40-сон) Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида "Валюта сиёсатини либераллаштириш - эркин иқтисодиётни таъминлашнинг муҳим омили" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


ИНСОН БИР СУТКАДА ҚАНЧА УХЛАШИ КЕРАК?

(35-сон) Мутахассис тавсиялари

 

 Уйқу асаб тизимига ором беради. Киши ухлаган пайт-да кун бўйи ишлаб чарчаган бош мия ҳужайралари дам олади. Шунинг учун ҳам вақтида ухлаш узоқ умр кўришга ёрдам беради. Булардан ташқари, спорт билан шуғулланиш, тоза ҳаво, сув, қуёш инсон саломатлиги учун зарурдир. Хурсандчилик, руҳ тетиклиги, хушчақчақлик соғлиқни сақлашга, узоқ умр кўришга сабаб бўлади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Уйқусизлик хасталикдир.    Уйқусизликка кўплаб омиллар сабаб бўлиши мумкин. Яхши ухлай олмаган инсоннинг энг аввало, кайфияти яхши бўлмайди. Ишга кеч келади ва  ишининг унуми бўлмайди. Лекин бу каби ҳолатларнинг асосий сабаби уйқусизлик, уйқунинг меъёрда бўлмаслиги эканлигини кўпчилик яхши билмайди.  Энг муҳими, биз соғлом бўлиш, узоқ умр кўриш, бахтли яшаш сирларини билишга ҳаддан ортиқ қизиқамиз, буларнинг бари меъёрдаги уйқу билан боғлиқлиги хусусида  мулоҳаза қилмаймиз.

Умуман, уйқусизлик қандай хасталик? Уйқусизликнинг ижтимоий зарарлари борми? Қуйида ана шулар хусусида шифокор,  Андижон давлат тиббиёт институти ўқитувчиси Минурахон Бозорованинг фикр-мулоҳазалари билан танишамиз.

- Фанда уйқусизлик хасталиги инсомния, деб аталади. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, дунёдаги аксарият мамлакатлар аҳолисининг кўпчилиги ушбу хасталикдан азият чекади. Аслида уйқусизлик бор-йўғи 10 фоиз одамларда қайд этилади, қолган ҳолатларда кам ухлашга турли касалликлар ёки ташқи омиллар сабаб бўлади.

Олимлар уйқусизликка олиб келувчи элликка яқин сабабларни аниқлашган, улар орасида асабийлик, стресс, психотроп препаратларни қабул қилиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, бош мия касалликлари, иш тартиби ёки яшаш тарзининг бузилиши, кўп вақт интернетдан фойдаланиш ёки мобиль телефонда гаплашиш сингари ҳолатлар уйқусизликка кўпроқ сабаб бўлиши кузатилади.

Одатда аксарият одамлар  уйқусизлик муаммосини мустақил ҳал қилишга уринишади. Аммо уйқу билан боғлиқ масалаларни ўрганувчи мутахассислар - сомнологларнинг айтишича, бундай ўзбошимчалик билан уйқусизликни бартараф этиб бўлмайди. Чунки одамлар мазкур ҳолатнинг сабабини аниқламай туриб, уни тўғрилашни исташади. Эсингизда бўлсин: одам уйқу дориларига ўрганиб қолиши, уларнинг таъсирида турли асоратлар келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун бундай дорилар зарур бўлгандагина ва қисқа муддатга тайинланади.

Ҳақиқатдан ҳам кўп кишилар бош оғриғи, кайфиятсизлик, тушкунликнинг бош сабаби уйқусизлик эканлигини билмайдилар.  Таъкидлаш керакки, замонавий ахборот коммуникация тармоқлари ўта ривожланган бугунги кунда айрим инсонлар, айниқса, кўпчилик ёшлар ўз вақтида, тўйиб ухлашга эътиборсизликлари уйқусизлик билан боғлиқ иллатларнинг ортиб кетишига олиб келмоқда.

Уйқусизлик қон айланиши    сустлаши, қон таркибидаги холестериннинг кўпайиши, ҳужайрадаги модда алмашинувининг бузилишига олиб келади. Бунда одамнинг иммун тизими бўшашади, стресс (ҳар қандай ҳолдагиси) юзага келади. Ана шундай шароитда одам ишлай олмайди, пассивлашади.

Мутахассислар сурункасига уйқусизлик ёки кам ухлаш организм учун хавфли бўлган жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлайди.

Меъёрида ухламаслик организмнинг ҳимоя хусусиятини кучсизлантириб, турли касалликларга чалинадиган қилиб қўяди. Оқибатда, организмга ҳар хил касалликлар осонлик билан ўрнашиб олади.

Шунақаси ҳам бўларкан?

Хориж мутахассислари томонидан кунига атиги 4 соат ухлайдиган бир аёлда уйқу босқичлари тўлақонли, бироқ тезроқ ўтиши аниқланган. Тарих далолат қилишича, таниқли инсонларнинг аксарияти кам уйқу бўлган. Масалан: Наполеон, Пётр I, Шиллер, Гёте бир кунда 4-5 соат, машҳур физик Эдисон эса атиги 2-3 соат ухлаган.

1942 йилда туғилган ветнамлик Тхай Нгок 31 ёшида     безгакни бошидан кечиргач, умуман уйқудан қолган.

Тунда албатта, ухлаш  керак

Айримлар туни билан ишлаб, кундузи ётиб ухлайдилар. Лекин мутахассисларнинг фикрича, кундузги уйқу тунги  уйқунинг ўрнини боса олмайди. Қолаверса, инсоннинг жисми ва руҳияти тунги   уйқуга мослашган. Ҳар қанча ухлаб, дам олмасин, кундузи инсон организми тетик, уйғоқ бўлади. Бу ҳолатда тиниқиб ухлашнинг имкони бўлмайди.

Одам қанча ухлаши     лозим?

Ўрта ёшдагилар учун 6-8 соатлик (ёз ойларида 4-5 соат) тунги уйқу етарлидир. Ёш болалар эса кўп ухлашади. Кексалик даврида ухлаш даври анча қисқаради. Ёш болаларда кам ухлаш унинг организмида бирор бир касаллик аломати бўлса, қарияларда кўп ухлаш қайсидир бир касаллик аломати борлигига ишорадир.  Агар инсон олти соатлик уйқу билан ҳам кундузи уйқусирамай, асабийлашмай, тетик юрса, демак, унга олти соат уйқу вақти меъёрида бўлади. Ҳар ким уйқу вақтини ўзининг ҳолатига қараб аниқлаб олиши мумкин. Уйқусизликни ўз-ўзича турли дорилар билан даволашга уриниш яхши эмас. Албатта шифокор текширувидан ўтиб, унинг тавсиялари аосида муолажа олиб бориш керак.

Тиниқиб ухлаганида инсон танасидаги тўқималари бўшашиб, организмда моддалар алмашинуви яхшиланади. Уйқу мобайнида инсон янги кун учун куч-қувват тўплайди. Уйқу меъёрига эътибор бериш керак. Ортиғи ҳам зиён, ками ҳам зарар. Уйқусизлик ёки кам уйқулик оқибатида марказий нерв системаси шикастланади. Уйқу вақтига риоя қилмайдиган инсонлар тез асабийлашадиган, жаҳлдор бўлиб қоладилар. Оқибатда атрофдагиларнинг ҳам асабини бузишади. Асабийлик эса ҳамма касалликнинг боши ҳисобланади. Уйқу меъёри ҳаммада бир хил бўлмайди. Кучли калорияли, яхши овқатланадиган, дармондориларга бой егуликларни истеъмол қиладиган инсонлар учун суткада 4-6 соат ухласалар ҳам етарли. Негаки, уларнинг организмига истеъмол қилган маҳсулотлари куч-қувват манбаи бўла олади. Калорияли овқатларни кам истеъмол қиладиган, рационида оқсил ва углеводлар етарли бўлмаган кишилар тетик ва соғлом юришлари учун зарур дармондориларни уйқудан олишлари керак. Яъни улар  суткада 8-9 соат ухлашлари керак.

Хулоса

Уйқусизликнинг энг катта ижтимоий хавфи - асабийлик. Мутаассил асабий ҳолатда юрган инсоннинг иммунитети заиф, касалликларга чидамсиз бўлади. Хотира сустлиги, унутувчанлик, ҳафсаласизлик ва дангасаликдан қийналаётган инсонлар уйқу режимига риоя қилмайдиганлардир. Ҳамма нарсада бўлгани каби уйқуда ҳам меъёрни унутмаслик лозим.

Умида АДИЗОВА ёзиб олди.