+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ДАВЛАТЛАР НОМИНИНГ МАЪНОСИНИ БИЛАСИЗМИ?

(33-сон) Ўқинг, қизиқ!

Географик хариталарда ер юзи мамлакатларини қидирар экансиз, уларнинг номланиши билан ҳеч қизиқиб кўрганмисиз?  Шуниси эътиборга моликки, айрим мамлакатлар номи ўзбекчага таржима қилинса, жуда ҳам қизиқарли маъно англатади. Тўғри, айрим ҳолларда айрим номлар мамлакатнинг ҳозирги даражасини намоён қилиши мумкин. Келинг қуйида баъзим мамлакатларнинг номланишига қисқача бўлса-да, тўхталиб ўтамиз.

Масалан, Норвегия  "Шимолий йўл мамлакати" маъносини беради. Вьетнам ва Австралияни "Жануб мамлакати" деб атасалар, Япония "Кун чиқар юрт" номи билан машҳур бўлган. Хитойликлар ўз юртларини "Осмон ости мамлакати", кореяликлар эса Кореянинг "Тонг бокиралиги ўлкаси" номи билан фахрланадилар. Австрия эса немисча "Остеррайх" деб юритилиб, бу "Шарқий мамлакат" деган маънони англатади. Ирландия атамаси "эйре" сўзидан келиб чиқади ва "Fарбий орол" деган маънони беради. Жанубий Америкадаги Эквадор мамлакатининг номи "экватор" атамасидан келиб чиққан.

Тинч океанидаги Тувалу давлатининг номи "Яқин атрофда 8 та орол мавжуд" деган маънони англатади. Нидерландия эса "Қуйидаги мамлакат" деганидир.

Бир қатор мамлакатларнинг номланишига, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси сабаб бўлган. Бразилиянинг номи мазкур мамлакатда ўсадиган қизил рангли паубразил дарахти номидан олинган. Африкадаги Мали эса маҳаллий малинка элати тилида "Бегемотлар мамлакати" деган маънони англатади. Мазкур мамлакат пойтахти Бамако эса "Тимсоҳ ортидаги қишлоқ" деганидир. Африкадаги яна бир давлат Уганда пойтахти Кампала эса "Оҳу" деган маънони   англатади.

Сомали номи маҳаллий тилда "сао сомао" деб номланиб, "Бориб сигирни соғ" деганидир. Африканинг бу мамлакатида шохли ҳайвонлар шу қадар кўп, ҳатто баъзи қишлоқларда сувдан ҳам сут кўпроқ экан. Испания қадимий Карфаген тилидан таржима қилинганида "Қуёнлар мамлакати" деган маънони англатади. Бу мамлакатда бир пайтлар қуёнлар шу қадар кўп бўлган экан.

Ер юзидаги айрим мамлакатларнинг номланиши минтақада жойлашган тоғ, кўл, дарё номларидан келиб чиққан. Жуғрофий номлар янги пайдо бўлган ёш давлатларга қўйилиши билан боғлиқ ҳодисалар ҳам учрайди.

Африкадаги Камерун вулқони номидаги давлат ҳам бор.

Африкадаги Нигерия, Сенегал, Гамбия, Конго ва Жанубий Америкадаги Парагвай номи минтақадан оқиб ўтувчи дарё номидан олинган. Ҳатто Ҳиндистоннинг ҳам Ҳинд дарёси шарафига қўйилгани ҳақида битиклар мавжуд.

Африкадаги Намибия чўли ҳамда  Чад кўли номидаги давлатлар борлигини ҳам кўпчилик яхши билади. Танганьика кўли ва Занзибар ороли номларидан Танзания деган мамлакат пайдо бўлди. Марказий Америкадаги Куба, Ямайка, Тринидад ва Тобаго, Барбадос, Гренада оролларида пайдо бўлган янги давлатларга оролларнинг номи берилган. Европадаги Ирландия, Исландия, Мальта давлатларининг номи  ҳам ороллар шарафига қўйилган. Исландия "музликлар ери", Гренландия эса "Ям-яшил ер" деган маъноларни англатади. Кипр, Шри-Ланка, Филиппин давлатларининг номи ҳам ороллар номини англатади.

Номлари зикр қилинган давлатларни омадли дейиш мумкин. Чунки уларнинг номи ўзларига мос келади. Аммо шундай давлатлар ҳам борки, уларнинг номи жисмига мутлақо мос тушмайди. Маҳаллий Уругвай дарёси номи билан аталувчи Уругвай давлатининг номи "қуш думи" деган маънони англатар экан. Гватемала эса "Чириган дарахт" деган маънони беради. Панама эса "Капалак" деганидир. Бироқ кўпчилик Панама деганда шляпага ўхшаш бош кийимни тушунади. Аслида бу бош кийим илк бор Эквадорда  фойдаланилган. Аммо Европага Панама орқали ўтган.

Жанубий Америкадаги Венесуэла номи Италиядаги Венеция шарафига қўйилган. 1499 йилда испан денгизчилари бу ерга қадам қўйишар экан, Венецияга ўхшаб кетадиган қишлоққа дуч келишади ва уни Венесуэла, яъни "Кичкина Венеция" деб аташади. Кейинчалик бу қишлоқ атрофи, сўнгра бутун мамлакат Венесуэла деб юритила бошланди. Бугунги кунда мамлакат номини Лотин Америкасидаги босқинчиларга қарши курашган Симон Боливар шарафига Либертадор, яъни "Халоскор" деб ўзгартириш керак деган таклиф муҳокама қилинмоқда. Шуни эслатиб ўтиш керак-ки, Лотин Америкаси халқлари қаҳрамони Симон Боливар номида Боливия деган мамлакат бор.

қариб денгизида Испаниянинг Гренада шаҳри номи билан аталувчи мамлакат мавжуд. Саудия Арабистони биринчи подшоҳ Ибн-Сауд номига қўйилган. Жанубий Америкадаги Колумбия мамлакати сайёҳ Хиристофор Колумб номи билан боғлиқ.

Fарбий Африкадаги Буркина-Фасо моси элати тилидан таржима қилинса, "Муносиб одамлар мамлакати", мамлакат пойтахти Уагадугу  эса "Хуш келибсиз" деган маънони англатади. Африка ғарбидаги Либерия "Озодлик мамлакати" маъносида келса, Тинч океанидаги Вануату эса  "Мустақил бўлган ва бундан      кейин ҳам мустақил бўладиган мамлакат" деганидир.

Равшанбек АБДУРАҲИМОВ

 

тайёрлади.