+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҚАЙСИ ШАРБАТ ФОЙДАЛИРОҚ

(31-сон) Тавсия

Мева ва сабзавот шарбатларини, нафақат, шарбат сиққичларда, балки қирғичдан чиқариб ҳам тайёрлаш мумкин. Бунинг  учун металл идишлардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Чунки металл шарбатдаги витаминларни парчалаб ташлайди. Янги тайёрланган шарбатларни шу заҳоти ичиш лозим. Музлаткичда сақлангудек бўлса, таркибидаги витаминлар миқдори камайиб кетади. Шарбатни 1-2 ҳафта давомида кунига ярим стакандан ичган маъқул.

Олма шарбати таркибидаги темир моддаси танани турли зарарли моддалардан тозалаб, ичак фаолиятини яхшилайди. Шунингдек, ўпка хасталигини ҳам даволайди. Кўп чекадиган кишилар олма шарбатидан кўп истеъмол қилса, чекишни ташлашига ёрдам беради.

Помидор шарбати эса ичаклардаги ачишиш жараёнини бартараф қилиб, хотирани яхшилайди. Бу шарбатга туз қўшмай ичилади. Чунки туз помидордаги шарбатнинг   шифобахшлилик хусусиятини йўқотади. Тузнинг ўрнига саримсоқпиёз,   булғор қалампири, кўкатлар қўшиш мумкин. Ёдингизда бўлсин, буйрак хасталиги ёки буйрагида тоши бор кишиларга помидор шарбатидан ичиш тавсия этилмайди.

 

 

Минурахон БОЗОРОВА, шифокор.