+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 08 Окт 2020
    МАРҲАМАТДА ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ БОШЛАНДИ
    Марҳамат туманидаги Эркин Воҳидов номли шахмат ва волейбол саройида 2002-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўйинлари бошланди. Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Фарғона, Наманган ва…
  • 08 Окт 2020
    Партия ёшлари янада фаол бўлади
    Ёшлар анжумани Вилоятимизда O'zLiDeP ёшларининг конференцияси бўлиб ўтди. O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти томонидан ўтказилган конференцияда Ёшлар қаноти ҳамда партия вилоят кенгашининг ёшлар билан…
  • 08 Окт 2020
    "БИЛИМДОНЛАР БОFЧАСИ" ИШ БОШЛАДИ
    Янги иншоотлар Андижон шаҳрида "Билимдонлар боғчаси" деб номланган 100 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди. Тадбиркор, олий маълумотли педагог Назокатхон Иброҳимованинг саъй-ҳаракати билан 2…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

РУҲИЙ ЗЎРИҚИШДАН ХАЛОС БЎЛИШНИНГ БЕШ ҚОИДАСИ АМАЛ ҚИЛСАНГИЗ, ЮТҚИЗМАЙСИЗ!

Инсон руҳияти

Ҳаётда стресс ҳужум қилмайдиган одамнинг ўзи топилмаса керак. Кейинги пайтларда кўплаб кишилар арзимаган нарсаларга диққати ошиб, салга жаҳли чиқадиган бўлиб қолган. Руҳий зўриқишлик, депрессия жараёнида узоқ қолиш киши организмида ҳар хил хасталикларни келтириб чиқаради.     Қуйида руҳий зўриқишдан сақланишнинг энг осон 5 та қоидасини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бу албатта, сиз учун фойдадан холи бўлмайди. Демак, улар қуйидагилар:

 

ТЎЙИБ УХЛАНГ

Катта ёшдаги одамлар ўртача 6 - 7 соат ухлаши керак. Тўйиб ухламаган одам эрталаб нохуш кайфиятида уйғонади. Баъзан, кун давомида бу нохушлик давом этиши мумкин. Уйқу олдидан интернетга кирмаслик, беҳуда мулоқотлардан тийилиш, жангари, кучли руҳий ҳаяжонга сабаб бўладиган фильмларни томоша қилмаган маъқул.    Уйқудан камида бир соат олдин компьютерни ўчиришга одатланинг. Бу сизга тинч ухлаш имконини беради. Айтишларича, меъёрида ухлаган аёллар чиройли бўлар экан. Меъёрий уйқу инсонга янги ғоялар бағишлаб, стрессни узоқлаштиради.

 

КЎПРОҚ ПИЁДА ЮРИНГ

Шифокорларнинг айтишларича, баъзи одамлар кайфияти бўлмаганда пиёда юришга   мойил эканлар. Ҳақиқатдан ҳам пиёда юриш соғлиққа яхши таъсир қилиб, инсондаги барча салбий ҳолатларни узоқлаштираркан. Табиат қўйнида, камида ҳафтасига бир маротаба пиёда юришга ҳаракат қилинг. Аминмизки, ҳар қандай ёмон кайфият ва стресс сизни тезда тарк этади.

 

FАЗАБИНГИЗ КЕЛГАНДА ОВҚАТДАН "НАЖОТ" ИСТАМАНГ!

Кўпчилик жаҳли чиққан     пайтда ёки бирон - бир омадсизликка учраганида ейишга ёки ичишга ружу қўяди. Кайфиятингиз бўлмаганида ҳаддан зиёд овқатланишдан ўзингизни тия билинг. Жаҳлингиз-ку ўтиб кетади, лекин ундан сўнг сиз орттирган килограммлар қолиши аниқ. Айрим эркаклар эса ичкиликка ружу қўйишади. Айтингчи, бир шиша ароқ муаммоингизни ҳал қила оладими? Албатта, йўқ. Шундай экан, кайфиятингиз бўлмаган пайтда ичишни ўйламанг.

 

КИТОБ ЎҚИНГ

Китоб ўқиш ўртача 60 фоизга инсон кайфиятини кўтариш кучига эга экан. Қандай китоб ўқишингиздан қатъи назар, ўзингиз севган жанрларни танланг. Стресс ҳолати кучайганда, албатта, китоб ўқишга ҳаракат қилинг. Китоб билан овора бўлиб, нимага жаҳлингиз чиққанини ҳам унутасиз.

 

ЙИFЛАБ ОЛИНГ (ФАҚАТ АЁЛЛАР УЧУН)

Вақти - вақти билан инсон йиғлаб туриши керак. Бу ичингиздаги дардларингизни юзага чиқаради ва анча тинчлантиради. Кўз ёшлар кучсизликдан дарак бўлса-да, онда - сонда йиғлаб турсангиз, фойдаси бор. Лекин, ҳаддан зиёд йиғи ҳам яхши эмас. Меъёрни унутманг.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингизни қўлга олишни, асабларингизни асрашни ўрганинг. Тиббиёт мутахассисларининг "асабийлашиш - барча касалликларнинг боши" деганини унутманг. Қолаверса, мингта душманни енгган одам эмас, ўз-ўзини, ғазабини енгган одам кучли ҳисобланади.

Сизга хуш кайфият ва саломатлик тилаймиз.

Сожида САИДОВА тайёрлади.