+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ТАРВУЗ –ЖИСМНИ ТОЗАЛОВЧИ МИСЛСИЗ НЕЪМАТ

ФОЙДАЛИ НЕЪМАТ

Бугун юртимизда тарвуз ғарқ пишган палла. Айни кунда одамлар энг кўп истеъмол қилаётган маҳсулот ҳам айнан тарвуздир. Дарҳақиқат, кексаларнинг айтишича, ёзда тарвуздан фойдалироқ неъмат йўқ экан. Умуман, тарвузнинг фойдали жиҳатлари жуда кўп. Келинг, яхшиси сизларни бу ҳақдаги маълумотлар билан кенгроқ таништириб ўтамиз. 

 

Тарвузнинг фойдалари

Тарвуз ёки унинг шарбати инсон организми мускулларидаги оғриқни даволашда энг яхши ёрдамчидир. Олимлар тарвуздаги L-цитруллин аминокислотаси мускулларда керагидан ортиқча пайдо бўлган сут кислотасини зарарсизлантиришга хизмат қилишини тадқиқотлар натижасида исботлашган. L-цитруллин аминокислотаси ҳар қандай бошқа мевалардан кўра, тарвуз таркибида кўпроқ.

Бундан ташқари, тарвуз юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшиловчи А, С ва В6 витаминлари ва магнийга бой бўлиб, юқори қон босимини меъёрига келтиришга хизмат қилиб, буйраклар фаолиятини яхшилайди.

Тарвуз ҳуснбузар, атеросклероз, анемия, артрит, ўт пуфаги, астма, буйракдаги тошлар, бош оғриғи, бронхит, пасайиб кетган иммунитет, холестерин миқдорининг кўпайиши, юқори ҳарорат, пешоб йўллари ва сийдик халтаси, ҳашаротларнинг чақиши, семириб кетиш, тери шамоллаши каби касалликларни даволашда ишлатилади.

Бу полиз маҳсулоти инсон жисмини тозаловчи мислсиз воситадир. Бу эса, унинг таркибида сув миқдорининг кўплиги ва калориялиликнинг паст миқдорда эканлигидандир.

 

Тарвуз турли хасталикларни бартараф этади

Тарвуз мис, бета-каротин, В1-В6,С витаминларига, кальцийга, олма кислотасига, йод, калий, азот кислотаси, оқсил, қанд целлюлозаси, цинк, фосфор, фолий кислотаси, тўқималар, ликопен, лимон кислотаси ва магнийга жуда бой. Таркибида бета-каротин моддаси ва С витамини миқдорининг           баландлигидан тарвуз юрак  хасталиклари ва сурункали шамоллашларни бартараф қилади. У таркибидаги В6 витамини воситасида ақлий қобилиятни яхшилайди, қаттиқ ҳаяжон (стресс)ни пасайтиради.

Тарвузнинг таркиби деярли сувдан иборат, яъни, унда жами 91 фоиз сув мавжуд. Шу сабабдан ҳам тарвуз энг кам калорияли полиз маҳсулотларидан биридир.Тарвузнинг 100 грамида атиги 38 калория бор.

Тарвуз уруғи шамоллашнинг олдини олиш хусусиятига эга. Айниқса, ҳарорат кўтарилишидан азият чекаётган беморга 1 стакан чақилган тарвуз уруғидан тайёрланган дамламани докадан сиздириб берсангиз, унинг ички ва ташқи ҳарорати ўша заҳотиёқ пасаяди. Қуритилган тарвуз уруғини тез-тез еб турсангиз, у тери ҳолатини яхшилайди, негаки унинг таркибида темир, рух, оқсил ва бириктирувчи тўқималар бор.

 

Қандай истеъмол қилиш керак?

Тарвузни совутиб (албатта, муздек ҳолда эмас) истеъмол қилиш тавсия этилади. Уни   бошқа мевалар билан қўшиб истеъмол қилишнинг ҳам зарари йўқ. Аммо, тарвуз егандан сўнг асло сув ича кўрманг. Аслида тарвуз егач, чанқоғингиз босилади, сув ичишга эҳтиёж сезмайсиз. У организмда йўқотилган минераллар ва суюқликлар ўрнини тўлдиради. Бир вақтнинг ўзида организмни зарарли токсин моддалардан тозалайди ва кўпгина касалликларнинг олдини олади.

Мана шунинг учун ҳам биз тарвузни мунтазам, айниқса, ёз-кузнинг иссиқ кунларида иложи борича ҳар куни истеъмол қилишимиз керак.

Саида АКБАРОВА,

 

Улуғнор туманидаги 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.