+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ СОЧЛАР ОҚАРИШИНИ СЕКИНЛАШТИРИШ МУМКИН?

Сочлар оқариши - қариш белгиларидан бири. Баъзилар ёшлигидан сочлари оқара бошлайди, кўпинча эса 35-40 ёшдан бошлаб сочларга оқ туша бошлайди. Бу муқаррар жараён бўлса-да, уни бироз секинлатишга уриниш ва шу билан биргаликда соғлиқни ҳам мустаҳкамлаш мумкин. Қуйида бунинг оддий халқона усуллари тўғрисида маълумот берамиз.

Биринчидан, овқатланишга эътибор беринг. Дуккаклилар, авокадо ва ёнғоқларни кўпроқ енг. Иккинчидан, агар сизнинг зарарли одатларингиз бўлса, улардан қутулишга ҳаракат қилинг. Чекиш ва ичиш муаммони чуқурлаштиради. Учинчидан эса, сочларингизни парвариш қилишда асқотадиган ва уларнинг оқаришини секинлатишда ёрдам берадиган халқона воситалардан фойдаланиш тўғрисидаги бир неча маслаҳатларни ёзиб олинг.

Мойчечак ва зарчава (куркума) дамламаси

Бу дамлама - оч рангли    сочлар учун. Зарчава сочларга асал рангини бериш учун қўшилади. 4 ош қошиқ мойчечак ва 2 ош қошиқ зарчавани 1 литр қайноқ сувга солинг ва дамлаб қўйинг, сочларингизни ҳар ювишдан сўнг чайқаш учун ишлатинг.

Маврак (шалфей) ва қора чой дамламаси

Бу ўтли восита - жигарранг сочлар учун. Уни тайёрлаш учун бир нечта маврак баргини қора чойга қўшиб дамланг ва ярим литр қайноқ сув билан аралаштиринг.

Розмарин дамламаси

Тўқ рангли сочлар учун яхши. 4 ош қошиқ розмаринни ярим литр қайноқ сувда дамланг. Бундай дамлама бош терисини яхшилайди, соч илдизларини мустаҳкамлайди ва борган сари уларнинг рангини қорайтиради.

Қорамтир сочлар учун маврак ва розмарин дамламаси.

3 ош қошиқ маврак ва 3 ош қошиқ розмаринни 1 литр сувда дамланг. Бу ажойиб чайқаш воситаси ювиб ташлашни талаб қилмайди ва сочларни соғломлаштиради.

Хина ва лимон шарбатидан сочлар учун ниқоб

Сарғиш ва асал рангни ёқтирадиганларга хина ёрдам беради. 3 ош қошиқ хина ва 1 ош қошиқ лимон шарбатини аралаштиринг, аралашмани сочларингизга суринг ва ўраб қўйинг. 3 соатдан кейин ювинг.

 

 

Муҳайё  тайёрлади.