+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

КОНДИЦИОНЕР ИНСОН САЛОМАТЛИГИ УЧУН ЗАРАРЛИМИ?

тавсия

Бугунги кунда кондиционер билан жиҳозланмаган ишхонани (офисни) учратиш қийин. Ёзнинг жазирама кунларида кислороднинг камлиги ва ҳароратнинг ниҳоятда юқорилигидан кўпчилик анча қийналади. Аксарият кишилар бу муаммонинг ечими кондиционерда деб билади. Аслида ҳам шундайми?

Тўғри, кондиционер иш шароитини анча енгиллаштиради. Аммо, айрим ҳолатларда унинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ.

Кондиционер вазифасининг моҳияти хона ҳавосини совутиш ва қуритишдан иборат. Кондиционер хонага ташқаридан тоза ҳаво киритади, деган хато тушунча ҳам мавжуд. Кўп кондиционерлар ҳаво алмашинишини таъминламайди, улар ўзлари турган хонанинг ҳавосини янада совитиб ва қуритиб беради, холос.

 

Нимаси билан зарарли?

Доимо кондиционер ўрнатилган хонада - совуқ ҳавода бўлиш иммунитетни пасайишига олиб келади. Бунинг натижасида инсон тез-тез шамоллайдиган бўлиб қолади. Офисда бир хил ҳолатда ишлайдиган кўпчилик ходимлар иш вақтидан сўнг бўйни, елкаси ва белидаги оғриқдан шикоят қилади. Кўпинча кондиционер ўткир вирусли респиратор инфекциялар ва ўткир респиратор касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Шу боис, кондиционерли хонада ишлайдиган ходимларнинг кийимлари табиий матодан, ўзига намликни енгил юта оладиган бўлгани маъқул. Иложи бўлса, ўз иш столини кондиционердан узоқ жойлаштириш мақсадга мувофиқ.

Кондиционер ишлаб чиқарувчилар ҳам уларнинг инсон саломатлигига салбий таьсир этишини тан олади. Умуман, кондиционер билан боғлиқ керакли маълумотларни билиб қўйиш фойдадан холи эмас.

Кондиционер ҳавонинг кириш ва чиқишини таъминлайдиган вентиляцияси бор хона ва биноларга ўрнатиш учун мўлжалланган. Бундай шароитда уларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири минимал ҳолатда бўлади. Агар бино ёки хонада вентиляция мавжуд бўлмаса, кондиционер хона ҳавосини бир неча маротаба қайта совутади ва қуритади. Бунда хонадаги ҳаво кислород билан тўйинмайди.

Кўпчилик кондиционерларда ҳавони тозалаб берувчи биофильтрлар ўрнатилган. Улар  ҳар уч ойда янгиланиб турилиши керак. Лекин, бу амалда қилинмайди. Бу ҳолатда кондиционер нафас тизими инфекцияларини қўзғатувчи микроорганизмларни юзага келтирувчи манбага айланиб қолиши мумкин.

Ҳавонинг намланиши ва  намлик даражаси пасайишининг олдини олиш учун кондиционер турган хонага ионлатиш функциясини бажарувчи ҳавони намлантирадиган ускуна қўйиш лозим.

 

Зарарни қандай камайтириш мумкин?

Уй шароитида кондиционер фильтрини ёки сифатли ҳаво алмаштириш (вентиляция) ускуналарини алмаштиришга, офисларда кондиционердан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Кондиционердан фойдаланишда саломатликни максимал муҳофаза қилиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқ.

 

Тавсиялар:

- Ишхона ҳавосини кислород билан бойитиш учун хонада кўп ўсимлик, гуллар экиш ва парвариш қилиш керак. Ҳавони яхши тозалайдиган ўсимликлар бу фикус, кротоп ва бошқа турдаги қатор хона гуллари ҳисобланади.

- Юрак ва томирлар фаолиятини яхшилаш учун сабзавотли енгил овқатлар истеъмол қилиш, гўштли овқатлар истеъмолини камайтириш лозим.

- Бош мияни қон билан таъминланишини яхшилайдиган дори-дармонлар қабул қилиш мақсадга мувофиқ (аскорбин кислотаси, поливитаминлар, кислородли коктейллар).

-Терини қуриб қолишдан сақлаш мақсадида илиқ сувдан фойдаланиш тавсия этилади.

- Ишдан кейин ҳар куни 20 минут сайр қилиш фойдалидир.

Агар юқоридаги оддий қоидаларга риоя қилинса, кондиционер инсон саломатлиги ва гўзаллигига салбий таъсир этмайди.

 

Қўлбола кондиционер

Бангладешдаги "Экокулер" номли лойиҳа ишлаб чиқарувчилар хонани электр энергиясисиз совутишни ўйлаб топишибди. Бундай ускунани ясаш учун оддий пластик бутилкалар ва картон бўлаги керак бўлар экан. Бундай "кондиционер"ни ясаш осон ва арзон: қалин картон бўлагида бутилка оғзидек келадиган тешикчалар кесиб олиш керак.

Сўнгра бутилканинг ярмини кесиб олиб, бўйинли қисмини қолдириш керак, қопқоқнинг тепа қисмини қайчи билан кесиб ташлаш лозим.

Бутилкалар оғиз томони билан картон доскадаги тешикчаларга жойлаштириб чиқилади.  Қопқоқларни бошқа томондан маҳкамлаб, уни деразага шундай ўрнатиш керакки, бутилкаларнинг бўйин қисми хонанинг ички томонига қаратилсин.

Бутилка диаметри ва бўйин диаметри ўртасидаги фарқ қанча кўп бўлса, шунча яхши. Оғзингизни катта очиб, қўлларингиз кафтига нафас чиқариб кўрсангиз, ҳаво салқинлашади, шундай эмасми? Бу ерда ҳам худди шу каби оддий тамойил иш беради: иссиқ ҳаво бутилкага киради, бўйин қисмидаги сиқилиш туфайли унинг ҳаракати тезлашади, бироз совийди ва хона салқинлашади. Тафовут тахминан 5 даражани ташкил этади. Иссиқ ҳавода озгина   салқинлик ҳам сезилади.

 

 

Сабоҳат РАҲМОНОВА тайёрлади.