+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 17 Окт 2019
    ЮРТГА САДОҚАТ ВА МАДАНИЙ МЕРОСГА ҲУРМАТ
    Ўқув-семинар Бугун мамлакатимизда халқимизнинг қадим ва бой тарихини, аждодларимиз қолдирган маданий, маънавий меросни асраб-авайлаш, чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада "Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди…
  • 17 Окт 2019
    Ҳашарчи опа-сингилларимизнинг шижоати баланд
    Жорий йилда Бўз туманидаги 5 минг 169 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилди. Тумандаги 127 фермер хўжалиги томонидан давлатга 16 минг 651 тонна "оқ олтин" етказиб…
  • 17 Окт 2019
    ИЛFОРЛАРГА АВТОМОБИЛЬ СОВFА ҚИЛИНДИ
    "Пахта - 2019" Вилоятимизда пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Вилоятимиз пахтакорлари белгиланган йиллик маррани эгаллаш сари кундан-кунга яқинлашмоқда. Андижоннинг улкан пахта хирмонининг юксалишига барча туманлар…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


Саломатлик учун мухим уч неъмат

Билиб қўйинг!

Маълумотларга кўра, хотин-қизлар саломатлиги учун қаҳва, қизил ловия ва олма энг муҳим неъматлар экан. Тиббиёт олимлари кўп йиллик тадқиқотлардан сўнг, шундай хулосага келган. Қуйида ана шу хулосага асос бўлган жиҳатлар ҳақида кенгроқ маълумотлар олишингиз мумкин.

Қаҳва

Кун давомида 2-3 финжон қаҳва ичилганида аёлларнинг инсулът билан хасталаниши сезиларли даражада пасаяр экан. Буни илмий изланиш олиб борган Мадриддаги мустақил экспертлар гуруҳи аъзолари бир овоздан тасдиқладилар. Яъни, 24 йиллик кузатувларда 83 минг нафар аёллар иштирок этган бўлиб, ҳаёти давомида қаҳвани кўпроқ истеъмол қилганлар     бошқаларга нисбатан жуда кам инсулът хасталигига чалинганлиги аниқланди. Дарвоқе, мутахассислар бу қоида юрак, қон-томир тизимида муаммоси бўлмаган аёлларгагина ёрдам беришини таъкидлайди.

Билмаганлар учун қисқача маълумот: Инсулът касаллиги мияни қон билан таъминлаш тизимининг кескин бузилиши, қон томирининг тўсилиши, торайиши ва ёрилиши натижасида юзага келади. Оқибатда кислородсиз қолган мия  тўқималари  қисқа фурсатда иш фаолиятини тўхтатади. Бу эса нерв тўқималарининг  ўлимига олиб келади.  Инсулът билан  касаллангандан  кейин  ҳам инсон яшаши мумкин. Аммо, унинг оғир асорати сақланиб қолиб, ногиронликка олиб келиши мумкин.

Олма

Америкалик тадқиқотчилар кемирувчиларда синовлар ўтказишганда, шу нарса аниқландики, олма экстракти аденокарцином (саратон ўсмасининг бир тури) ривожланишида тўсқинлик қилар экан. Жониворларга олма экстракти қанчалик кўп берилган бўлса, шунчалик даражада касаллик аломатлари сусайиб борган. Олма билан даволаш олиб борилганда, каламушларда касаллик ўсмалари сезиларли камайгани кузатилади.Олимларнинг айтишича, олма таркибидаги фойдали модда шунингдек, апелъсин, узум, қулупнай ва олхўри меваларида ҳам мавжуд.

Бу борада маълумот: Аденокарцинома - зарарли ўсма бўлиб, тўқималардаги безларда пайдо бўлади ва кўп ҳолларда  аёлларнинг кўкрак саратони  хасталигига олиб келади ва оқибати фожиа билан якунланиши кузатилган. Кўкрак саратони ўсмаси хасталиги тарқалиши бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради. Статистик маълумотларга кўра, ер юзидаги 13 ёшдан 90 ёшгача бўлган аёлларнинг 10 фоизи мана шу касалликка дучор бўлади.

 

Қизил ловия

Колорадо университетининг тадқиқотчилари кўп йиллик изланишлар олиб боришиб, қизил ловиянинг фойдали жиҳатларини аниқлашга эришдилар. Улар ҳам каламушларда синовлар олиб боришди. Яъни, олимлар оддий дўкон ва бозорларда сотиладиган ловиянинг турли   навлари билан бу жониворларни боқишди. Олимлар ловияда мавжуд бўлган, саратон касаллигини бартараф қилиши мумкин бўлган антиоксидант ва флаваноидларнинг амалдаги имкониятларини синовдан ўтказишди. Олиб борилган тадқиқотлар ўз самарасини берди: ловия бериб боқилган каламушларда саратон ўсмаси касаллиги 30 фоизга қисқарди. Бу касалликка дучор бўлган жониворларда саратон ҳужайралари икки баробар кам аниқланди. Энг қизиғи, ловиянинг қайси тури бўлишидан қатъи назар, фойдали жиҳати бир хил ижобий натижа берди.

Бу борада маълумот: бутунжаҳон олимлари саратон ўсмасининг овқатланишимизга боғлиқлиги борми ёки йўқми, деган саволга жавоб топиш устида доимий равишда илмий изланиш олиб боришмоқда. Бундан бир йил  муқаддам инсон организмини саратон ўсмаси хасталигидан сақлашда муҳим ўрин тутадиган бир неча озиқ-овқатларни аниқлашга эришдилар. Булар асосан саримсоқпиёз ва грейпфрут экан. Аксинча, саратон ўсмасига олиб келиши мумкин бўлган спиртли ичимлик (айниқса пиво)лар ва ўта ёғли сут маҳсулотларининг истеъмолидан чекланишни тавсия этадилар.

 

Гулсанам Абдуллаева,

Ботиржон Абдураҳмонов,

 

онколог  шифокорлар.