+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ХОТИРАНГИЗ ПАНД БЕРАЁТГАН БЎЛСА, қуйидаги маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг!

Билиб қўйинг!

Йиллар ўтган сайин ўзининг ақлий қобилиятидан шубҳага тушиб бораётган инсонлар орамизда оз эмас. Айниқса, паришонхотирлик туфайли кутилмаганда қатор муаммолар келиб чиқаверади. Бу ёшимиз ўтган сайин хотирамиз сустлашаётганлигининг аломатидир.

Ана шундай вазиятда унутмайликки, бу муаммога ўз вақтида эътибор қаратсак, эслаш қобилиятимизни тиклаш ва   мустаҳкамлаш мумкин. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган маҳсулотлар хотирани яхшилашда ғоят фойдалидир.

Балиқ. Зеҳнли бўлишни истаганлар балиқ гўшти ва ундан тайёрланган маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилишлари лозим. Балиқ мия ҳужайраларининг узоқ вақт ғайрат билан ишлаши учун керак бўлган моддаларга бой. Шунингдек, таркибида кўп миқдорда фосфор, яримтўйинган омега - уч ёғ гуруҳи мавжуд бўлиб, у миядаги қон таъминотини яхшилайди.

Карам. Мия фаолиятини меъёрлаштиради, асаб тизимидаги ёш билан боғлиқ муаммоларини бартараф этишга ёрдам беради.

Помидор таркибидаги ликопен антиоксидловчиси мия катакчаларига зиён етказувчи ва ақли пастликка олиб келувчи эркин радикаллардан халос бўлишда ёрдам беради.

Олма шарбати таркибидаги модда мия катакчаларини оксидантли стресс (хотиранинг ва ақл-идрокнинг сусайиши)лардан ҳимоялайди. Олма ва олма шарбати кексаликда ақл тиниқлигини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Ёнғоқ дофаминга бой бўлиб, фикрлаш қобилиятини ўстиради. Шунингдек, унинг таркибидаги лицин мия фаолиятини яхшилайди ва хотирани кучайтиради. Беш дона ёнғоқ - бу бир суткалик меъёр. Шунингдек, ёнғоқ миянинг барвақт қаришининг олдини олади.

Саримсоқ таркибида мия ҳужайраларини фаоллаштирувчи моддалар мавжуд. У нафақат хотирани тиклайди, шу билан бирга, миянинг ёш билан боғлиқ ўзгаришларига ҳам тўсқинлик қилади.

Рух хотирани яхшилайди. У балиқ, қўзоқли (стручковой) маҳсулотлар ва нон таркибида мавжуд.

Йод. Миянинг нормал фаолияти учун муҳим ҳисобланади. Ақлий қобилият ва кайфиятга таъсир этади. Балиқ, карам ва хурмо таркибида кўп миқдорда йод мавжуд.

Бор. Агар у етишмаса, мия фаолияти пастлаб кетади. Шунинг учун ҳам олма, нок ва узум каби мевалардан кўп миқдорда истеъмол қилиб юринг.

Магний. Нерв импульсларини ўтказишга жавобгар. Ёнғоқ, ловия, соя, гречка, какао ва лавлаги таркибида магнийнинг миқдори кўпдир. 

Темир. Эслаб қолиш лаёқати ва диққатнинг жамланиши учун жуда муҳим. Темир кўп миқдорда гўшт маҳсулотлари, қуруқ мевалар ва кўк сабзавотлар таркибида мавжуд.

Витамин С. Наъматак, қора қарағат (смородина), четан (рябина), чаканда (облепиха), цитруслар, қизил қалампир, ерқалампир, петрушка, пиёз, шивит (укроп) ва карам таркибида мавжуд.

В витаминлар гуруҳи. Асаб тизимини уйғунлик билан ишлаши учун муҳим. В1 - кепак, нўхат, ёрмалар, ёнғоқ, жигар, тухум сариғи ва сутда, В12 - гўшт, мол жигари, балиқ маҳсулотлари таркибида нисбатан кўп бўлади.

Қуйидаги маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш  орқали ўзингиздаги паришонхотирликдан халос бўлишингиз мумкин.

Пиёз - мия ҳужайраларини аъло даражада кислород билан тўйинтиради.

Ясмиқ (чечевица) дони - ақлнинг тиниқлигини таъминлайди ва фикрлаш қобилиятини тезлаштиради.

Лимон - фикрлаш ва интеллектуал салоҳиятнинг тикланиши ва мустаҳкамланишида ёрдам беради.

Шунингдек, ялпизли чой ҳам ғоят фойдали. Чунки, ялпизнинг ҳиди миянинг фаолиятини рағбатлантиради ва хотирани мустаҳкамлайди.

 

Минурахон БОЗОРОВА тайёрлади.