+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

КАРТОШКА КУЯСИ НИМА? Уни қандай бартараф этиш мумкин?

Мутахассис минбари

Картошка куяси - картошка, тамаки, бақлажон, помидор ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларга жиддий зарар етказувчи хавфли ҳашарот ҳисобланади. Картошка куясининг ватани Жанубий ва Марказий Америка ҳисобланади. Уни дастлаб АҚШлик энтомолог олим Целлер 1873 йилда аниқлаган. Бугунги кунда дунёнинг 70 дан ортиқ давлатида кенг тарқалган.

 Мамлакатимизда картошка куяси илк бор 2009 йилда Хоразм вилоятининг Туркманистон билан чегарадош Шовот, Гурлан, Қушкўпир туманларида аниқланган.  

Картошка куясининг капалаги кичкина, оч кулранг тусда бўлади. Тинч ҳолатда қанотлари елкасига йиғилиб туради. Олдинги қанотларининг катталиги 12-15 мм. атрофида. Эркагида қанотлари урғочига нисбатан кичикроқ бўлади. Қанотларида тўқ рангли чизиқлари ва қора доғлари бор.

Личинкалари одатда чиқиндилар ёки тупроқ орасига кириб ғумбакка айланади, уни кўз билан илғаш қийин. Омборхоналар, картошка куртаги оралари ва бошқа кўз илғамайдиган жойларда бўлади. Личинкалари тез ўзгарувчан, ҳароратга мослашувчан бўлиб, қаттиқ совуқда ҳам мевалар ичида яшовчанлигини сақлаб қолади.

Картошка куяси бир йилда 5-6 авлод беради. Ёз мавсумида бир авлоднинг ривожланиши 22-30 кун, қиш мавсумида эса 2-4 ойгача давом этади. Ҳаво ҳароратининг - 4 градусдан паст ва +36 градусдан юқори бўлиши картошка куясига ҳалокатли таъсир кўрсатади. Картошка куяси личинка ёки ғумбак даврида қишлайди. Капалаклари бир ёки икки дона уруғини барглар, тамаки, картошка, помидор, картошка меваси, тупроққа қўяди.

Ҳар бир урғочи капалак 150-200 донагача уруғ қўяди. Тухумдан личинкалари 5 кунда чиқади шу жойдаги ўсимликларни кемира бошлайди.  Қиш мавсумида личинкалар чиқиши бирмунча чўзилади. Тухумдан чиққан личинкалар бирданига     баргни кемирмайди, аввалига ўргимчак тўрисимон тўрлар тўқийди ва шуни ичида юриб, кейин барг, меваларга йўл очади ва уларни кемиради. Дала шароитларида личинкалар    баргдан ташқари, пояларни ҳам зарарлаб, эпидермис қаватидан йўл очади.

Ўсимликларни картошка куясидан ҳимоя қилишда қуйидаги ҳимоя чора-тадбирларини қўллаш мақсадга мувофиқдир:

1. Зараркунанда тарқалган давлатлардан келаётган юкларни карантин текширувидан ўтказиш.

2. Картошка сақланаётган ҳудудларни 3 км. гача феромон тутқичлар ёрдамида текшириб чиқиш.

4. Ўсимликларни доимий назорат қилиб, текшириб туриш.

5. Картошка поясини қуриб қолишига 5-7 кун қолганда ўриб олиш ва йўқотиш.

 6. Даладан картошкани тез йиғиштириб олиш ва олиб чиқиб кетиш.

7. Белгиланган тартиб асосида картошкани бром-метил билан зарарсизлантириш.

8. Картошка куяси тарқалган майдонларга тавсия этилган  кимёвий воситалар билан ишлов бериш.

Дониёр НАЖМИДДИНОВ,

 Андижон вилояти Ўсимликлар карантини ҳудудий

 

инспекцияси инспектор агрономи.