+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 17 Окт 2019
    ЮРТГА САДОҚАТ ВА МАДАНИЙ МЕРОСГА ҲУРМАТ
    Ўқув-семинар Бугун мамлакатимизда халқимизнинг қадим ва бой тарихини, аждодларимиз қолдирган маданий, маънавий меросни асраб-авайлаш, чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада "Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди…
  • 17 Окт 2019
    Ҳашарчи опа-сингилларимизнинг шижоати баланд
    Жорий йилда Бўз туманидаги 5 минг 169 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилди. Тумандаги 127 фермер хўжалиги томонидан давлатга 16 минг 651 тонна "оқ олтин" етказиб…
  • 17 Окт 2019
    ИЛFОРЛАРГА АВТОМОБИЛЬ СОВFА ҚИЛИНДИ
    "Пахта - 2019" Вилоятимизда пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Вилоятимиз пахтакорлари белгиланган йиллик маррани эгаллаш сари кундан-кунга яқинлашмоқда. Андижоннинг улкан пахта хирмонининг юксалишига барча туманлар…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


АҲОЛИ НИМА УЧУН РЎЙҲАТГА ОЛИНАДИ?

билиб қўйган яхши

Аҳолини рўйҳатга олиш жараёни асрлар давомида такомиллашиб борди. Мазкур жараённинг тарихи ҳақида тўхталадиган бўлсак, аҳолини дастлаб рўйхатга олиш қадимги Греция, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Мисрда ўтказилган.

Солиқ йиғиш, яъни бож олиш ҳамда ҳарбий мақсад учун аҳоли сонини аниқлаш муҳим бўлгани сабабли ҳам айни ишлар қилинган. Эркакларнинг иқтисодий ўрни юқори бўлгани, солиқ тўлашда фақат эркаклар, яъни оила бошлиқлари қатнашгани боис, асосан эркаклар рўйхатга олинган.

Илк бор аҳолини расмий рўйхатга олиш 1790 йилда АҚШда, кейинчалик 1800 йилда Швеция ва Финляндияда, 1801 йилда Англия, Дания, Норвегия ва Францияда ўтказилган. Аммо рўйхатга олиш жуда оддий   шаклда бўлиб, узоқ муддатга чўзилган. АҚШда аҳолини рўйхатга олиш ишлари 18 ой давомида олиб борилган.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин аҳолини рўйхатга олиш тизими янада такомиллашди. 1945-1954 йилларда - 151 та давлатда, 1965-1974 йилларда - 179 та давлатда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган.

Ҳозирги пайтда дунёдаги деярли барча давлатда аҳолини рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.

XX аср бошларида жаҳоннинг 54 фоиз аҳолиси рўйҳатдан ўтказилган

Қатор Европа мамлакатларида статистика ташкилотлари тузилди. Аҳолини рўйхатга олиш илмий дастурлар асосида олиб борилиши йўлга қўйилди. Хусусан, 1870-1879 йилларда дунёнинг 48 та, 1890 йилларда эса 57 та давлатида аҳоли рўйхати ўтказилган. XIX аср охирида дунё аҳолисининг 21 фоизи рўйхатга олинган бўлса, XX аср бошида 54 фоиз аҳоли рўйхатдан ўтказилган.

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тарихи

Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йилда ўтказилган бўлиб, ушбу рўйхат маълумотлари XIX аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам берган. Ўзбекистон ҳудудида кейинчалик 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган.

Ўзбекистонда Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун қабул қилинмаган бўлсада, Президентимизнинг жорий йил 5 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишлари кенг қамровли тадбир бўлиб, кетма-кет ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлган босқичлар белгиланган. Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Аҳолини рўйҳатга олиш нима учун керак?

Маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллий таркиби (кенг қамровли), барча аҳоли пунктлари бўйича сони, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, иқтисодий фаол аҳоли, бандлиги (касби ва мутахассислиги) ва ишсизлиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги бўйича батафсил маълумот олинади. Аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблашда ишлатилади, аҳоли миграцияси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот тарзида фойдаланилади.

 

ЎзА материаллари асосида

Гулибону ЮНУСОВА

 

 тайёрлади.