+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Янги йил сизга бахт ва омад келтирсин

тавсиялар

Саноқли кунлардан кейин Янги - 2019 йилни кутиб оламиз. Янги йил омадли бўлиши ва бахт келтириши учун барчамиз ўз олдимизга аниқ мақсадлар қўйишимиз керак.

Янги йил байрамини ўзига хос тарзда кутиб олиб, йил бўйи кўтаринки кайфиятда ва бахтли бўлишга ёрдам берадиган баъзи бир маслаҳат ва тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Ажаб эмас, улар ҳаётингизга янада ёрқин тус берса. Демак, янги йил арафасида аввало,

Қарзларингизни узинг

Албатта, янги йил кириб келишидан аввал қарзларингиздан қутилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳеч бўлмаганида асосийларидан ёки бўлмаса бир қисмидан қутулишга ҳаракат қилинг.

Совғалар харид қилинг

Яқинларингизга янги йил куни ҳадя қиладиган совғаларингиз ғамини олдиндан кўриб қўйинг. Янги йил шукуҳи ва  совғангизнинг аҳамиятини ошириш учун уни ноодатий кўринишда бўлишига алоҳида эътибор қаратинг, ёрқин рангдаги байрамона қоғозларга ўратиб олинг.

Хафагарчиликларни унутинг

Йил давомида рўй берган кўнгилсизликларни ва сизни хафа қилган инсонларга нисбатан бўлган хафагарчиликларни унутинг. Янги йилга ғам-андуҳсиз ва гина-қудуратсиз ўтинг.

Ташқи кўринишингизни ўзгартиринг

Ташқи кўринишни ўзгартириш ички дунёингиз ўзгаришига олиб келади. Шунинг учун янги йилгача ҳеч йўқ соч турмагингизни ўзгартиринг, сочингизни бўянг. Яна янги йил байрамини ўзингиз хоҳлагандай қай тарзда ўтказишни  аниқ белгилаб олинг.

Байрамга янги либос кийишга ҳаракат қилинг

Янги йил байрамида гўзал, мафтункор ва жозибали кўриниш учун янги либос харид қилиш ёки агар чевар бўлсангиз, ўз қўлларингиз ва меҳр-муҳаббатингиз билан ўзингиз ва оила аъзоларингизга янги кийим тикинг. Бу албатта, нафақат сизга, барча яқинларингизга ўзига хос байрам кайфияти улашади.

Кераксиз нарсалардан халос бўлиш

Бу ишни кийимлардан бошлаганингиз маъқул. Кийилмайдиган аммо ҳали янги бўлган либосларингизни эҳтиёжмандларга тарқатинг. Яшаётган уйингизда ишлатмайдиган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган нарсаларни сақлашнинг нафи йўқ. Янги йилда ундай буюм ва анжомлар ўрнини янгиларига бўшатиб бериш имкони бўлишига ишонинг!

Яхшилик қилинг

Фарзандларингизни олиб байрам арафасида ота-онангизни, яқинларингизни зиёрат қилинг, уларни байрам билан қутлаб, кўнглини кўтаринг, кексаларнинг дуосини олинг. Хаста яқинларингиз бўлса, уларни албатта, йўқланг. Имконингиз қадар муҳтожларга ёрдам беринг. Саҳоват дилни поклайди, мол-давлатингизга барака келтиради.

Байрамни яқинларингиз билан биргаликда хуш кайфиятда, хотиржам муҳитда ўтказишга ҳаракат қилинг.

Яхши ният қилинг, гўзал ва латофатли бўлинг!

Байрам куни фақат яхши ниятлар қилинг. Муҳими шундаки, ниятни шунчаки эмас, аксинча, рўёбга чиқишига астойдил ишониб, чин ихлос билан қилинг!

Байрам янада унутилмас ва хуш таассуротларга бой бўлиши учун, пардозингизга аҳамият беринг. Унутманг, табиийлик ва меъёр ҳар бир аёлнинг ҳусн-малоҳатини очади.

Бундан ташқари, байрам арафасида дўстларингиз билан учрашинг, ҳиссиётларингиз, кечинмаларингизни яқинларингиз билан бўлишишга ҳаракат қилинг. Атрофингиздагиларга миннатдорчилик билдиринг, самимий муҳаббатингизни изҳор қилинг. Бу яқинларингиз билан муносабатларингизни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.

 

 

УМИДА тайёрлади.