+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Хурмо - шифобахш мева

Табиат неъматлари

Олмаларда мис ва рух моддалари кўп бўлса, хурмо ўз таркибидаги натрий, калий, магний, кальций,     темир моддалари бўйича биринчи ўринда туради. Шунингдек, унда озиқ-овқат толалари олмага қараганда кўпроқ. Пишган хурмо мевалари ошқозон-ичак тракти, жигар фаолияти, кўриш қобилиятини яхшилайди, тери ва жинсий безлар фаолиятини тартибга солади.     Қуйида хурмонинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиб олишингиз мумкин.

Саратонга қарши

Хурмо қовоқ, календула, чаканда, ўрик ва бошқа сариқ-зарғалдоқ сабзавотлар ва мевалар каби ёш ўтиши билан юзага келадиган ўсимталарнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Ўзининг ёрқин ранги туфайли хурмо меваси таркибида бета-каротин миқдори кўп бўлиб, у ҳужайра тузилмаларини шикастловчи эркин радикалларга қарши курашишга қодир жуда кучли антиоксидант ҳисобланади. У терининг кексайишига қарши курашади.

 

Буйракдаги тошлардан халос этади

Хурмо таркибидаги магний моддаси буйракда тошлар ҳосил бўлиш эҳтимолини камайтиради, организмдан натрий тузларининг чиқишига ёрдам беради. Ушбу мева пешоб ҳайдаш ва тонусни кўтариш хусусиятига ҳам эга.

 

Юрак фаолиятини мустаҳкамлайди

Хурмо юрак касалликлари бўлган кишилар учун жуда фойдали, чунки унда калий моддаси кўп бўлиб, у бемалол валокардин препаратининг ўрнини босиши мумкин. Ҳар куни 2-3 дона хурмо мевасини истеъмол қилсангиз, юрак хасталиклари ҳақида узоқ вақт эсламайсиз.

 

Томирлар учун

С ва Р витаминларига бой хурмо меваси қон томирларига ижобий таъсир кўрсатади, уларнинг мўртлигини камайтиради. Шифокорлар ушбу мевани варикоз ва милклар қонашидан азият чекувчи кишиларга тавсия этади.

 

Стафилококка қарши

Хурмо ичак таёқчаси, олтинранг стафилококка қарши бактерицид таъсирга эга.

 

Диареяда фойдали

Хурмо шарбати сурункали диареядан халос бўлишда ёрдам беради. 6 та пишган мевани бўлакларга кесинг ва уларни 3 стакан қайнаб турган сувга солиб, 20 дақиқа давомида қопқоғи ёпиқ ҳолда ушланг. Қайнатмани докада сузиб олиб, 0,5 литрдан ҳар 4 соатда қабул қилсангиз яхши фойда беради.

 

Гипертония ва шишларга қарши

Гипертония ва шишларда хурмо баргларини ювинг, қуритинг ва ҳовончада майдаланг. 5-7 кун давомида ҳар куни 2 маҳал овқатдан кейин 1 чой қошиқдан қабул қилинг.

 

Анемияга қарши

Хурмо меваси темир моддасига бой, шу боис унинг шарбатини кунига 2 маҳал овқатдан олдин 50-100 мл.дан қабул қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, у асаб тизимини тинчлантиради, иш қобилиятини оширади.

 

Йўталга қарши

Томоқни бир дона пишган хурмо мевасининг шарбатига 3,5 ош қошиқ илиқ сув қўшган ҳолда чайқаш жуда фойдали.

 

Кексайишга қарши

Хурмо эти ва тухум сариғидан тайёрланган ниқоб ҳуснбузарларга мойил тери учун энг мақбул восита ҳисобланади. Бундан   ташқари, хурмо юз терисининг тонусини оширади ва ҳатто, теридаги кексайиш аломатларига қарши курашади.

 

ДИҚҚАТ!

Хурмо таркибида енгил ўзлаштириладиган қандлар миқдори кўп бўлгани боис, у семириш ва қандли диабет касалликларига чалинган кишиларга тавсия этилмайди.

Минурахон БОЗОРОВА,

 

шифокор.