+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


Аёллар сони эркакларникидан кам бўлган мамлакатлар

Биласизми?

Жаҳоннинг аксарият мамлакатларида аёллар сони эркаклар сонидан кўп. Аммо айрим давлатлар борки, уларда аёллар сони эркакларга нисбатан кам. Экспертлар аҳолиси таркибида аёллар кам мамлакатлар рўйхатини тузиб чиқишди. Тарози паллалари ҳар-хил бўлишига муҳожирлар, уй-жой муаммолари, ҳатто менталитет ҳам ўз таъсирини ўтказар экан.

Норвегияда юз нафар аёлга 112 нафар эркак тўғри келади. 

Исландияда эса ҳар юз нафар аёлга ўртача 104 эркак тўғри келади.

Канадада ҳам эркаклар аёлларга қараганда кўп. Бу аёллар кўпинча ишлаш учун бошқа мамлакатга кетиб, қайтиб келмаслиги билан боғлиқ.

Кипрда муҳожирларнинг катта оқимига қарамай, барибир аёллар танқислиги бор.

Хитойда эркаклар аёллардан 34 миллион нафар кўп.

Финляндияда статистик маълумотларга кўра, 25 дан 54 ёшгача бўлган 256 минг нафар эркак уйланмаган.

Швецияда эркакларнинг кўплиги қочоқларнинг оқими билан боғлиқ. Айни пайтда Швецияда ҳар юз нафар аёлга 115 нафар эркак тўғри келади.

Ҳиндистонда 24 ёшгача бўлган 100 нафар аёлга 110 нафар эркак тўғри келади.

Швейцария, Англияда ҳам эркаклар аёлларга нисбатан кўп.

 

 

Дилбарой тайёрлади.