+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

СОFЛИГИНГИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ ГЎШТ ТАНЛАНГ

Билиб қўйган яхши

Гўшт - халқимизнинг севимли маҳсулоти ҳисобланади. Гўштли таомлар ўзбек дастурхонининг кўрки бўлиб келган. Аммо ҳар қандай ноз-неъматдан меъёрида фойдаланган маъқул. Қуйида сизга гўштнинг фойдали ва зарарли хусусиятлари ҳақида баъзи тавсияларни беришга ҳаракат қиламиз.

Мол гўшти

Мол гўшти тановвули юртимизда кенг тарқалган. Лекин уни меъёрида истеъмол қилинмаса, инсон организмига зарар етказиши мумкин.

Мол гўштидан фойдаланиш ва унинг фойдали жиҳатлари. Тўғри овқатланиш тартибига кўра, овқат рацоинида гўшт оз миқдорни ташкил этиши керак. Мутахассисларнинг фикрича, мол гўшти истеъмол қилиш ҳафтасига 2 ёки 3 мартадан ошмаслиги лозим. Шу қоидаларга роия қилинган ҳолатдагина мол гўшти инсон организмига фойда келтириш мумкин. Умуман, мол гўшти қуйидаги хусусиятларга эга:

- оқсилга бой бўлиб, инсон организмини нормал ишлаши учун зарур бўлган аминокислоталар билан таъминлайди;

- меъёрида истеъмол қилиниши юрак қон томир тизимига ижобий таъсир кўрсатади, қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди, қонда гемоглабин миқдорининг ортишига ёрдам беради;

- мол жигари юрак хуружи хавфини камайтиради.

- мол гўштини ўртача миқдорда истеъмол қилиш холестерин миқдори камайишига, ошқозон ичак тракти фаолияти нормаллаштиришга ёрдам беради ва кислотани нормал даражасини сақлаб туради.

- спортчилар ва оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи одамларга фойдалидир.

- суяк ва мускулларни мустаҳкамлашга ёрдам беради, хотирани яхшилайди, асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади.

Мол гўштининг зарари. Мол гўштининг зарари сифатсиз гўштдан фойдаланилганда, белгиланган миқдордан ортиқроқ истеъмол қилинганда ёки нотўғри пишириш орқали келиб чиқиши мумкин:

- ортиқча истеъмоли иммунитетни пасайтиради, холестеринни оширади, юрак қон томир касалликлари, шунингдек, жигар ва буйрак хасталиклари хавфини оширади.

- бозор ва дўкон расталаридаги мол гўшти баъзи ҳолатларда антибиотиклар, пестидсидлар ёки гармонлар билан тўлдирилган бўлади. Бундай гўшт нафақат зарарли, балки инсон учун хавфли бўлиши мумкин. Шу сабабли, гўшт танлаш борасида жуда эҳтиёткор бўлган маъқул.

- нотўғри пиширилган мол гўшти танага зарар етказиши мумкин.  Гўштни қайнатишда сувни бир неча марта алмаштирган маъқул. Қовурилган гўштни ейиш тавсия қилинмайди, чунки қовуриш жараёнида кансерогенлар ҳосил бўлиб, онкологик касалликлар келиб чиқиш эҳтимолини оширади.

 

Қўй гўшти

Қўй гўшти - мазали, юмшоқ ва паст калорияли гўшт ҳисобланади. Қўй гўшти ўзининг таркиби ва кам калориялилиги билан бошқа гўшт турларига қараганда фойдали ҳисобланади. Масалан, қўй гўшти таркибида ёғ кам миқдорда бўлади. Темирга бойлиги билан эса у бошқа гўштлардан устун туради.

Фойдали жиҳатлари. Қўй гўштининг фойдали хусусиятлари унинг таркибига кирувчи витаминлар ва микроэлементларга қараб белгиланади. В витамини, кальций, темир, магний, калий, йод, фтор, фосфор ва бошқа барча фойдали моддалар мавжуд қўй гўштининг таркибида. Жуда кўп миқдорда осон ҳазм бўлувчи оқсилларга бой бўлиб, бу гўштни жуда тўйимли қилади.

- қўй гўшти таркибида ёғ миқдори оқсил миқдоридан камлиги туфайли инсон организмига холестерин хавфи йўқ. Калорияси кам. Шу сабабли бу маҳсулотни парҳез маҳсулот сирасига киритиш мумкин.

- темирга бой қўй гўшти гемо-глобин даражаси кам бўлган ва анемияга чалинган инснлар учун фойдалидир. Бу қон таркиби ва тишларнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади, ҳатто кариеснинг олдини олади.

- қўй гўшти шўрваси гастритда, шунингдек, қон томирлари ва атеросклероз билан оғриган беморлар учун фойдалидир. Чунки унда холестерин кам миқдорда бўлади.

- қўй гўшти таркибидаги калий, натрий ва магнезиум юрак қон томир тизимига ижобий таъсир кўрсатади, юрак касаллиги билан оғриган беморлар учун фойдалидир

- оқсил ва В гуруҳи витаминларига бой бўлганлиги сабабли, қўй гўшти мунтазам, лекин мўътадил фойдаланиш билан тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.

Зарари. Қўй гўшти, меъёрдан ортиқ истеъмол қилинса, бошқа гўшт турлари каби инсон организмига зарар етказади. Ҳазм қилиш етарли даражада қийинлиги сабабли, бу гўшт семизлик ва склероз ривожланишига хисса қўшади. Ва суяклар зарарли бактерияларни чиқаради, бунинг натижасида баъзи сурункали касалликлар ривожланиши мумкин. Қўй гўштида углеводлар умуман йўқ.

 Юқори кислотали гастрит, ошқозон яраси, ўн икки бармоқли ичак яраси, жигар, буйрак, ўт  пуфагининг турли касалликлари, артрит, подагра, юқори қон босими каби касалликлар аломатлари бор одамларга қўй гўштини ниҳоятда эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш тавсия этилади. Агар гўшт ейишдан воз кеча олмасангиз, у ҳолда ёғсиз гўштини олишга ҳаракат қилинг.

Ҳомиладор аёлларга қўй гўшти ейиш тақиқланмаган. Ўртача миқдорда ва юқоридаги касалликлар билан оғримаган ҳолатларда қўй гўшти фақат фойда келтиради.

 

Товуқ гўшти

Ҳар бир шифокор ёки диетолог айтадики, инсоннинг овқатланиш рационида гўшт маҳсулотлари албатта бўлиши керак. Ҳар қандай гўшт организм учун фойдалидир. Хусусан, товуқ гўштини бошқа гўшт турларига нисбатан кўп миқдорда истеъмол қилиш мумкин. Келинг, товуқ гўштининг фойдаси ва зарарлари ҳақидаги маълумотларга эътибор қаратайлик.

Товуқ гўштининг афзаллиги бу унда мавжуд ва соғлигимиз учун  муҳим бўлган оқсил миқдоридир. Бундан ташқари, товуқ гўштида фосфор ва калий миқдори кўп. Товуқ грудинкаси ҳамиша парҳез маҳсулот ҳисобланиб келинган. У кўп миқдорда оқсил ва бошқа озиқ моддаларга бой.

Товуқ гўштининг асосий камчилиги унинг кўп ёғли тўқималарни ўз ичига олган териси ҳисобланади. Шунинг учун, товуқ гўштининг зарарини камайтириш мақсадида, фойдаланишдан олдин унинг терисини олиб ташлаш тавсия этилади.

Товуқ гўшти оқсил, магний ва темирга бой. Бундан ташқари В гуруҳи витаминларга  бой. Углевод йўқлиги ва ёғ тўқималари (одатда терисида бўлади ёғ) йўқлиги сабабли товуқ гўшти парҳезга киритилади. Кам миқдордаги калория билан инсон организмини энергия билан таъминлайди.

Ёш товуқ гўшти жуда ҳам фойдали. Чунки у юмшоқ, витамин ва минералларга бой бўлади.    Шунингдек, товуқ гўшти таркибидаги оқсил ва глютамин  асаб тизими фаолиятини яхшилайди.

Таъкидлаш керакки, фақат уй шароитида боқилган товуқ гўшти фойдалидир. Агар дўкондан харид қилинадиган маҳсулот ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда товуқ гўштининг зарари кўпроқ бўлади. Бу гўштлар болалар ва қарияларга тавсия қилинмайди. Дўкондан харид қилинадиган товуқ гўштида юқори даражада антибиотиклар мавжуд бўлади. Асосан оёқларида тўпланади.

Дўкондан харид қилинган товуқ гўшти қайнатилганда ва қовурилганда фойдали бўлмайди. Бройлер товуқлар гўштида кўплаб антибиотиклар ва анаболик гармонлар мавжуд. Улар оғирликни ошириш ва турли хил касалликлардан ҳимоя қилиш мақсадида товуқ  овқатига қўшиб берилади. Натижада, товуқнинг гўштига зарар етади. Агар товуқ гўштининг фойдасини сезмоқчи бўлсангиз, унда уй шароитида боқилган товуқ сотиб олинг. Бунинг имкони бўлмаса, унда пишириш вақтида гўштни жуда эҳтиёткорлик билан қайта ишлаш керак.

Ҳар қандай маҳсулотда бўлгани каби товуқ гўштининг ҳам фойдали ва зарарли томонлари мавжуд. Энг муҳими меъёрни ва сифатли маҳсулотни танлай олишни билиш керак.

Манбалар асосида

 

Умида АДИЗОВА тайёрлади.