+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ИНСОН ВА УНИНГ ОДАТЛАРИ

Хурракнинг давоси борми?

Хуррак отишга кўпинча бурун-халқум тузилишидаги ўзига хос туғма хусусиятлар ёки сурункали яллиғланиш касалликлари: тумов, гайморит, тонзиллит, шунингдек, бурун полиплари ва аденоидлар сабаб бўлади. Бунда юмшоқ танглай яллиғланади ҳамда бирмунча қалин тортади ва бурун-халқумга кириш йўли тораяди.

Уйқуда оғиздан нафас олганда ҳаво оғиздан  бурун-халқумга ўта туриб юмшоқ танглайни тебратади, натижада одам хуррак отади. Бундай пайтда одам бошқа ёнбошга ағдарилиб олганда, хуррак кўпинча тўхтайди.

Хуррак отмаслик учун қуйидаги оддий тадбирни қўллаб кўринг: кечқурун ётишдан олдин газламани ёстиқча шаклида бир неча қават қилиб буклаб олингда, энсага қўйинг, устидан дока билан бошингизни қўшиб боғланг. Шундай қилсангиз,    чалқанча ётолмайсиз, ёнбошлаб олишга мажбур бўласиз.

Агар бу усул ёрдам бермаса, шифокорга мурожаат қилинг. Бурундан нормал нафас олишни тиклаш учун баъзан операция қилишга тўғри келади. Бироқ бунда физиотерапевтик муолажалар ҳам яхши ёрдам беради. Ана шундан   кейин юмшоқ, танглай ҳажми нормаллашиб, одам бурундан эркин нафас ола бошлайди ва хурракдан қутулади.

 

Одам нега кекиради?

Одам меъдасида озгина миқдорда ҳаво ана шу аъзонинг ҳаракатини фаоллаштиради. Одатда ҳаво оғиздан сезилмай оз-оздан чиқиб туради ёки ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бироқ айрим ҳолларда меъдада жуда кўп газ ҳосил бўлади, ана шунда у беихтиёр оғиз бўшлиғига чиқади яъни кекиради. Бу ҳолат олдини олишнинг энг самарали йўли - тўғри овқатланишдир.

 

Қовоқ учишининг сабаби нима?

Кўзни юмишда иштирок этадиган юмалоқ мускул қовоқларнинг ҳаракатланишига ёрдам беради. Одам қаттиқ зўриққанда, ҳаяжонланганда,  чарчаганда, баъзан уйқу элитаётганда соппа-соғ кишининг бир ёки бир неча мускул толалари қисқариши ва қовоқ учиши мумкин.

Қовоқ учиши кишининг ғашига тегади, бироқ бунинг ҳеч қандай зарари йўқ. Одатда қовоқ учиши тез вақтда тўхтайди, бунда айниқса, хона ҳароратидаги сувга пахтани ёки сочиқни ҳўллаб, қовоқ ва юзнинг ҳамма ёғи артилса, қовоқ учиши тезроқ тўхтайди.

Агар қовоқ тез-тез, узоқ учаверса, юқорида айтиб ўтилган сув муолажаси ёрдам бермаса, кўз докторига учрашиб, бунинг сабабларини аниқлаш зарур. Чунки қовоқ учиши марказий нерв тизимининг ва эндокрин органларининг баъзи касалликлари натижаси ҳам бўлиши мумкин.

 

 

ХОСИЯТХОН тайёрлади.