+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
  • 12 Июль 2023
    "Касбим - фахрим"
    Беллашув Андижон шаҳар педагогика коллежида ахборот-кутубхона маркази ходимлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда коллеж бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Маҳбубахон Исроилова ташаббуси билан "Мактабгача таълим" мутахассислиги биринчи босқич…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Аёлларни билиш сирлари

биласизми?

Биз ҳар доим бир-биримиз билан фикрлашамиз.Дўст орттириш учун у ҳақда ҳамма нарсани билишга интиламиз. Буни қарангки, аёлларнинг кийимларига ва уларнинг ранггига қараб ҳам феъл-атворини билиш мумкин экан.

Оқ

Оқ рангли либосларни  кийиб юрувчи аёллар оилада саришта, жонсарак, эътиборли бўладилар. Уларга муомала қилишда эҳтиёткор бўлиш талаб этилади. Сабаби, улар суҳбатдош танлашда ҳам инжиқ бўладилар.

Қора

Кийинишда кўпроқ қора   рангни хуш кўрувчи аёллар ишбилармон, қатъиятли, шижоаткор бўлишади. Уларга ваъда бердингизми, бажаринг. Бўлмаса ҳолингизга вой.

Пушти  

Либосларидан пушти ранг кўпроқ ўрин олган аёлларимиз содда, ишонувчан ва кўникувчан аёллардир.Уларга кичкина совға ёҳуд биргина ширин сўз ҳам улкан қувонч бахш эта олади.

Қизил

Қизил рангни кўпроқ муҳаббатга, севгига мойиллиги кучли бўлган аёлларнинг эгнида учратишингиз мумкин. Қизил либосларни ёқтирадиган аёлларнинг севгиси кучли, ўзлари эҳтиросли бўлишади.

Яшил

Кийимларида яшил рангни кўпроқ бўлишини истаган аёлларимизга романтик йигитлар ёқади. Улар орзу-умидлари   бисёр бўлган аёллардир. Яна улар сайру саёҳатни хуш кўрадилар.

 

 

Нигора ЎРМОНЖОНОВА тайёрлади.