+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҚАҲВАНИНГ БИЗ БИЛМАГАН ХУСУСИЯТЛАРИ

Билиб қўйган яхши

Кўпчилигимиз қаҳвани яхши кўрамиз. Ҳатто, қаҳва ифори ҳам кайфиятимизни  кўтаради. Қуйида олимларнинг бу ажойиб неъмат устида олиб борган тадқиқотлари ва севимли ичимлигимизнинг бизга номаълум фойдали жиҳатлари ҳақида қатор маълумотларни билиб олишимиз мумкин. 

* АҚШда ўн саккиз ёшдан катта бўлган аҳолининг эллик тўрт фоизи  ҳар куни қаҳва ичишини, бу хушхўр ичимлик тана, мия ва тери учун ғоят фойдали экани таъкидланади.

* Қаҳва антиоксидант миқдори кўплиги билан бошқа ичимлик ва егуликлардан устун жиҳатлари бор. 

* Қаҳва иси асабларни тинчлантирувчи хусусиятга эга.

* Қаҳва паркинсон хасталиги аломатларини камайтиришга ёрдам беради. Доктор Ронал Постума тадқиқотларига кўра, паркинсон касаллигига чалинганлар қаҳва ичгач, ҳаракатларини назорат қила бошлаган. Шунингдек, қаҳва-хўр инсонларнинг ана шу хасталик билан оғриши, қаҳвани хуш кўрмайдиганларга нисбатан бир неча баробар кам кўзга ташланар экан.

* Қаҳва қора жигар (талоқ) учун ҳам фойдали экани маълум бўлди. Йигирма икки ёшдан ўтган кўнгиллилар орасида ўтказилган тадқиқот натижасида, бир кунда камида бир чашка қаҳва ичиш цирроз хасталигига чалиниш эҳтимолини йигирма фоизга камайтириши аниқланди. Шунингдек, тадқиқотлар натижаси қаҳва қоражигарни ёғ босишдан ҳам ҳимоя қилишини аён қилди.

* Қаҳва инсонга хушкайфият бағишлайди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, бир кунда тўрт чашка ёки ундан ортиқ қаҳва ичадиганлар, мутлақо қаҳва ичмайдиганлардан кўра депрессияга тушиш эҳтимоли ўн марта кам экан. Тадқиқотчилар бу натижа фақат кофеин билан боғлиқ эмаслиги, қаҳва таркибидаги антиоксидант моддаси инсонга хушкайфият беришини таъкидлайдилар.

* Қаҳва истеъмоли тушкунлик ҳолати келиб чиқишининг, ўз жонига қасд қилиш сабабларини камайтиради. Гарвард халқ табобати мактаби томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, ҳар куни 2-4 чашка қаҳва ичиш, тушкунлик ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини эллик баробарга камайтирар экан. Қаҳва организмда серотонин, допамин каби бахт гормонларини ошиш хусусиятига эга.

* Қаҳва тери саратони хавфини камайтиради. Гарвард тиббиёт мактаби ва Бостондаги "Brigham and Women's Hospital"  йигирма йил давомида тадқиқот ўтказди. Тадқиқот натижаларига кўра, кунда уч чашка қаҳва ҳамда какао ичган аёлларда қаҳва ичмайдиган аёлларга қараганда тери саратонига чалиниш эҳтимоли пастлиги аён бўлди.

* Қаҳва жисмоний ва ақлий меҳнат билан шуғулланувчи кишиларга тетиклик ва қувват бағишлайди. Чарчоқни камайтириб, организм фаоллигини оширади.

 

Умида АДИЗОВА тайёрлади.