+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 02 Авг 2018
    Кеча вилоятимизда олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари бошланди
    Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби кеча вилоятимизда ҳам олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари бошланди. - Жорий йилда вилоятдаги тўртта олий ўқув юртига 47…
  • 02 Авг 2018
    Боғи Бобурда саховат тадбири
    Андижон шаҳридаги Бобур номли истироҳат боғида Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами ҳамда яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан саховат тадбири бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016…
  • 02 Авг 2018
    Дастлабки гуруҳ ҳаж сафарига жўнаб кетди
    Наманган - Мадина авиа-йўналиши бўйича вилоятимиз зиёратчиларининг 234 нафар кишидан иборат дастлабки гуруҳи муқаддас ҳаж зиёратига жўнаб кетди. Кузатув маросимида зиёратчиларга ҳаж сафарига доир тушунча…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


8-МАРТ - ДУНЁ ХАЛҚЛАРИ НИШОНЛАЙДИГАН БАЙРАМ

БАЙРАМ ТАРИХИДАН

8 Март - Халқаро хотин-қизлар куни тарихи XIX асрнинг охирларига бориб тақалади. Мазкур байрам хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий ва маиший соҳалардаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида эришилган энг катта натижа сифатида тарих солномаларидан ўрин олган. 1857 йил  8 мартда Нью-Йоркдаги тўқувчилик ва пойабзал корхоналарида ишловчи хотин-қизлар намойишга чиқадилар. Улар 10 соатлик иш кунини жорий этиш, иш шароитларини яхшилаш, ойлик иш ҳақини кўтариш ва эркаклар билан аёллар ҳуқуқларини тенглаштириш сингари талабларни кўтаришган эди. Ушбу намойиш натижасида хотин-қизларнинг маълум талаблари қондирилади. Шу тариқа турли йилларда 8 март куни намойиш ва акциялар ўтказиладиган бўлди.

1908 йил 8 мартда АҚШлик аёллар сайловда қатнашиш, болалар меҳнатини таъқиқлаш ва бошқа бир қатор талаблар билан бирга февраль ойининг сўнгги якшанбасини Миллий аёллар куни деб  эълон қилинишини талаб  этдилар. Орадан 2 йил ўтиб, 1910 йилда Копенгагенда бўлиб ўтган хотин-қизларнинг 2-Халқаро конференциясида  8 мартни Халқаро хотин-қизлар куни деб эълон қилиш ва ушбу кунни ҳар йили дунё миқёсида байрам қилиш ташаббуси илгари сурилди.

Жаҳондаги кўплаб мамлакат аёллари қашшоқликка қарши курашиш, тенглик, яхши шароитларда ишлаш, ўзларининг шаъни ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эришиш ҳамда тинчлик йўлидаги ташаббусни қўллаб-қувватладилар. 1911 йилга келиб Австрия, Дания, Германия ва Швейцария сингари давлатларда 8 март байрам сифатида нишонланди.

Бугунги кунга келиб, 8 март Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Халқаро хотин-қизлар куни деб эълон қилинган. Бир қатор мамлакатларда ушбу кун аёллар байрами, ўнлаб давлатларда умумхалқ байрами сифатида нишонланади.

Халқаро хотин-қизлар куни юртимизда ҳам умумхалқ байрами сифатида нишонланади. Юртимизда ушбу байрам шарқона урф-одатлар, халқимизнинг миллий  қадриятлари, анъаналари асосида ўтказилади. Ушбу кун  дам олиш куни деб белгиланган. Байрам муносабати билан юртимизда хотин-қизларга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади.

 

Феруза ШЕРАЛИЕВА тайёрлади.