+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ЛИБОС - МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

(13-сон)

Дуёндаги ҳар бир миллатнинг миллий либослари бор. Ана шу миллий либосларда ўша халқнинг, миллатнинг тарихи, маданияти ва маънавияти намоён бўлади. Миллий  либос инсонни ҳаёт, замон ва макон билан узвий боғлаб турадиган ўлмас қадриятлардан биридир.

Ҳазрат Навоий:

Ўзбак гулнора тўндун кўрдим, аммо ўлтурур,

Лемуи терлик онинг остидаким, жонон кияр...

деб ёзади. Ўз даврида гулдор қирмизи тўн ва лимон рангидаги бетакрор ранг уйғунлигидаги либослар қизларимизнинг табиий гўзаллиги билан уйғунлашиб, шеърият мулки султонининг илҳомига илҳом қўшган.

Миллий романчилигимиз асосчиси Абдулла Қодирийнинг тарихий, бадиий-эстетик ва тарбиявий қиймати ҳар жиҳатдан юқори эътироф этилган "Ўтган кунлар" асарини мутолаа қилар эканмиз, ундаги либослар билан боғлиқ ўринлар беихтиёр диққатимизни тортади.  Ёзувчи миллий ва даврий колоритни, қаҳрамонлар портрети ва характерини очиб беришда либослар тасвиридан моҳирона фойдаланган. Лекин гап бунда эмас. Асарда либос халқимиз учун улуғ бир қадрият, ор-номуси ифодаси сифатида талқин этилади.

Отабекнинг куёв бўлиш саҳнасини мутолаа қиламиз. "Ниҳоят беш яримларда куёв келди. Йигирма - ўттиз чоғли ёш йигитлар - Раҳматнинг ўртоқлари, улар орасида Отабек - куёв кўринди: бошида симоби шойи салла, устида қора мовут сирилган совсар пўстин, ичида ўзининг Шамайда тиктиргани осмони ранг мовут камзул, мовут шим, оёғида қолапойафзали, белида Кумушбибининг уста қўли билан тикилган шойи қийиғ..."

Тасвирдан кўрамизки, Отабекнинг куёв саруполари баён этиш орқали ёзувчи миллий  кийимларимизни жозибаси, гўзаллиги билан ўзига хос      тарзда тасвирлайди. Миллий либосларимиз бетакрор бўёқларда чизиб берилган ушбу асарнинг айнан либос борасида ўринларини мутолаа қилар эканмиз, миллий либосларимизга, қадриятларимизга бўлган ҳурматимиз шубҳасиз, янада ошади. 

Аввало, либос инсонга нафақат ташқи кўрк бўлмоғи, балки унинг руҳий оламининг гўзаллиги билан ҳам уйғунлашиб кетишлигини англаб етамиз. Миллий урф-одатлар, хусусан, тўйларимизнинг ўзига хос бетакрор жиҳатлари талайгина. Аммо, бугун тўйларимизда    урфга айланаётган ўринсиз "чопон кийдилар", ортиқча "куёвсарпо" ва "келинсарпо"ларнинг қадриятларимизга асло даҳли йўқдир. 

Яқинда бир маросимдан кейин келганларга хорижий фирмалардан бирининг рамзи туширилган қутида эркаклар кўйлаги улашилди. Қутини очгач, шаффоф қоғоз остида ўша    тамға билан янада бежирим кўриниб турган кўйлакни кўриб, беихтиёр бирор яқинингизга кийдиргингиз ва эгнида ярақлаб туришини кўргингиз келади.  Аммо, уни ёйиб кўргач, хайратдан ёқа ушладим. Кўйлакнинг на этаги, на енги бор, шунчаки кўйлаксимон ўралган бир парча мато эди.

Бугун бозорга чиқаётган бундай либосларни кўриб,  наҳотки либосга бўлган ҳурматимиз шунчалар паст эканлигидан хайрон қоламан.

Сўзимизни мухтасар қилиб, яна ҳазрат Навоийнинг ёзганларига эътибор қаратамиз:

Шоҳу тожи хилъатеким, мен томоша қилгали,

Ўзбаким, бошида қалпоқ, эгнида ширдоғи бас...

Улуғ шоиримиз таъриф берганидек, замонавий кўриниш билан сайқалланган миллий либосларимиз эгнимиздан тушмасин. Улар ҳамиша миллатимиз кўзгуси, халқимизнинг ўлмас қадриятларидан бири бўлиб қолсин.

 

Дилором ИДРИСОВА,

АДУ қошидаги 2-сон академик лицей

 

 ўқитувчиси.