+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 09 Май 2020
    Инсонпарварлик карвони Сирдарёга йўл олди
    Бугун бутун халқимизнинг асосий эътибори "Сардоба" сув омборида юз берган тошқин асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга ёрдам кўрсатишга, уларни моддий ва маънавий…
  • 09 Май 2020
    Асл бойлигимиз соғлигимиз, тинчлигимиздир
    Оғир дамлар келганда асл инсонларгина бир-бирини қўллайди. Меҳр-оқибат шундай кунларда янада билинади, қадрли бўлади. Дарҳақиқат, вирусга қарши меҳри дарё халқимиз бирдамликда ҳаракат қилмоқда. Буни Хонобод…
  • 29 Апр 2020
    ХАРИДОРЛАРГА СИФАТЛИ НОН ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА
    Андижон шаҳрида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор "Бобохўжаев Шуҳратбек" томонидан ташкил этилган нон цехида бир неча йиллардан буён аҳолига қолипли нон ва бир неча турдаги…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ДУНЁДА БИТТА АЁЛ ҚОЛГАНДА ҲАМ...

Шарқ мамлакатлари аёллари ичида менга тақинчоқнинг кераги йўқ, дейдиганини учратиш амримаҳол. Шарқда заргарлик буюмлари азалдан энг харидоргир буюмлар сирасидан жой олган. Эндигина эсини таниган қизалоққа ҳам билакузук ва сирға тақиш урф бўлган. Чақалоқнинг бош ва енгил кийимларига ранг-ли тошлар, жонивор ва қушларнинг тиш ва тирноқлари, кўзмунчоқлар тақиб қўйилган. Бу буюмлар бир томондан инс - жинслардан сақлайди, деб ҳисобланса, иккинчи томондан у зеб бериб турган.

Заргарлик санъати ўзбек маданияти тарихининг ажралмас қисми бўлиб, у халқнинг олис ўтмишидаги олий мақсадларини ўрганишда ёрдам беради. Заргар усталар томонидан ясалган буюмлар, улар яшаган давр санъатининг услубий хусусиятларини ўзларида намоён  этадилар.

Сардорбек болалигидан заргарлик санъатига меҳр қўйди. Онаси Шарифа опанинг эслашича, у онасининг доимо чиройли тақинчоқлар тақиб, ўзига оро бериб юришини хоҳлаган. Бир пой зирак, эски тақинчоқларнинг кўзларини олиб, мис симлардан узуклар ясаб онасига совға қилган.

Шу тариқа заргарлик санъатига меҳр қўйган Сардорбек тоғаси, заргар Шукрулло Абдураҳмоновга шогирд тушди. Мактабда ўқиш жараёнида ҳам фикру зикри заргарликда бўлган ўсмир мактабни тамомлагач, бу нафис санъатнинг сир-асрорларини астойдил ўрганишга бел боғлади.

-Ўзбек заргарлиги жуда қадимий тарихга эга. Унга ибтидоий жамоа тузуми даврида асос солинган, - дейди Сардорбек Холдорбоев. - Мен бу ҳунарни пухта эгаллаш билан бирга, аввало унинг тарихига қизиқдим. Шарқ ва Fарб заргарларининг ўхшаш ва фарқли томонларини ўргандим. Бизнинг Шарқ аёллари, хусусан ўзбек аёлларига қандай тақинчоқлар ёқади, ҳозир энг урф бўлган тақинчоқлар турлари, қайсилари қайси пайт, қандай маросимга тақилади, энг харидоргир заргарлик буюмлари ҳақида маълумотлар тўплаяпман. Бу менинг ишимга масъулият билан ёндошишимда, заргар усталар орасидаги рақобатга дош беришимда қўл келади.

Халқимизда "Дунёда биттаю - битта аёл қолганда ҳам, заргарларга иш топилади", деган мақол бор. Бу бежиз эмас. Аёл - назокат тимсоли,  гўзаллик рамзи. Дунёдаги жамики гўзал нарсалар аёл нафосатини янада ошириш учун яратилган. Шундай экан, аёлларни тақинчоқларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ёш заргар ҳозирда Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штатида  моҳир уста ҳунармандлар қўлида ҳунар сирларини пухта       ўзлаштирмоқда.

Сардорбек заргарлик буюмлари аёллар учун фақат безак буюмлари бўлибгина қолмай,  соғлик учун ҳам ижобий таъсир этишини таъкидлайди:

- Масалан, марварид инсон организмини мустахкамлайди, юракдаги тушкунлик ва изтиробни ҳайдайди, кўриш қобилиятини оширади, оғиздаги қўланса ҳидларни йўқотади, ошқозондаги тошларни майдалайди.Садаф кишини ажин ҳамда сепкиллардан асраган, зеҳнни равшан қилган, кишини тетик қилиб, руҳиятини кўтарган. Тортинчоқ, тез тил топишиб кетолмайдиганларга тилла тақиш тавсия этилади. Қолаверса, мунтазам бирор тилла тақинчоқдан фойдаланганда асаб тизими фаолияти меъёрлашиб, хотира тетиклашади. Кумуш фойдали хусусиятига кўра, организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлаб, бактерия ва инфекцияларга чидамлиликни оширади.

Жорий йилнинг 3 март куни Президентимиз Ш.Мирзиёев "Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Мазкур қарорда заргарлик саноатини янада ривожлантириш, "ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси таркибига кирувчи юридик    шахслар ва хусусий тадбиркорларга  эркин фаолият юритишлари учун кенг имкониятлар яратиб бериш, уларни 2022 йил 1 январга қадар акциз, қўшимча қиймат, мулк, ер солиғи ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар ажратишдан озод қилиш кўзда тутилган.

Сардорбек Холдорбоев ҳам ўзбек заргарлик санъати довруғини бутун дунёга таратишни ният қилган. Ёш заргарга бу бебаҳо ҳунар орқасидан юксак мартабаларга эришишини тилаб қоламиз.

 

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА