+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Шажарангизни биласизми?

Инсон ўзининг шажарасини билиши керак. Ҳар биримиз аждодларимиз ким бўлган, қаерда яшаган, қандай касб-ҳунар билан шуғулланган, фарзандлари ким бўлган сингари қатор саволларга жавоб бера олишимиз зарур.

Биз шажарамизни яхши билишимиз, фарзандларимизни ҳам ундан хабардор этишимиз лозим. Бу аввало, зурриётларимизнинг ўзлигини англашига ёрдам беради, қалбларида авлодларидан фахрланиш туйғусини мустаҳкамлайди.

Шажара тузиш, ёзиб қолдириш ўтмишда олий табақа кишиларида - тўразодаларда, подшозодаларда бўлган. Подшоларнинг шажарасини махсус тарихчилар ёзиб борган.

Маълумки, ўтмишда одамлар уруғ-уруғ бўлиб яшаганлар, қариндош-уруғлик муносабати билан ўзаро боғланган, бир жойда яшайдиган кишилар уруғлар дейилган. Тарихчи олим, академик Бўрибой Аҳмедовнинг маълумот беришича, ўзбек миллати 92 уруғдан ташкил топган. Уруғлардан кўпчилигининг номлари бугунги кунда Арғин, Баҳрин, Барлос, Дўрман, Уйшин, Унгут, Қўнғирот, Найман,  Марқаюз, Fанчи юз, Сулдуз, Қалмиқ, Қипчоқ, Мундуз сингари маҳалла, қишлоқ номлари бўлиб қолган.

Бугунги ёшлар ўтмишда яшаган ота-боболари шу уруғларнинг қайси бирига мансублигини билмаса керак. Биз, ҳеч бўлмаганда, бир ёки икки асрлик шажарамизни билишимиз, уни келгуси авлодларимизга қолдиришимиз лозим.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ўзининг муборак ҳадисларида дебдилар: "Зоту насабларингизни (авлод ва аждодларингизни) яхши билиб олинглар, токи қариндошлар билан алоқа яхши бўлсин. Бир-бирингиз билан саломлашиб юринглар. Ўрталарингизда меҳру муҳаббат уйғонади". ("Ахлоқ-одобга оид ҳадислар" китобидан).

Шажара тузиш узоқ ўтмишда яшаган бобокалонларимиздан бошланган. Борди-ю, отамиз тузиб кетган шажара бўлса, уни келган жойидан давом эттириш мумкин.

Энг катта бобокалондан қолган фарзандлар, бу фарзандларнинг фарзандлари... Занжир шаклида биридан кейин бири бўлиб давом этади. Бу шажаранинг силсиласи дейилади (силсила-занжир дегани).

Шажара ёзишнинг биринчи шарти ёзаётган киши ҳар бир авлоднинг кўринишини, яшаган жойини, касби-корини, яхши хислатларини, юрт ривожида қилган хизматларини имкон қадар ёзиб боради. Кейин у зотдан қолган фарзандларга тўхталади, кейин шу тарзда яна давом эттирилади.

Халқимиз орасида, айниқса, келин олаётган, қиз узатаётган ота-оналар орасида "насл-насабини, етти пуштини суриштир, авлодлари орасида биронта бемаъниси йўқми?", деган гаплар юради.

Авлод-аждодида бирор бемаъни одам бўлса, у ўтган (қазо қилган) бўлса, унинг бемаънилиги кейинги авлодларга юқиб қоладими? Нега энди етти авлодини, етти пуштини суриштир дейилади? Олтитаси ёки саккизтасини эмас? Фақат еттитасини!..

Кузатишлар, турмушдаги баъзи воқеалар, айрим олимларнинг фикрлари шундан далолат берадики, етти авлоддан биронтасида яхши хислат, ижобий фазилат ёки иқтидор, ёҳуд олимлик, қорилик, табиблик кабилар бўлган бўлса, кейинги авлодлардан биронтасида, масалан, олтинчи, ёки еттинчисида шу ижобий хислатлар албатта, намоён бўларкан!..У саккизинчи авлодга ўтмас экан. Афсуски, салбий жиҳатлар ҳам шундай давом этади. Бежизга ота-боболаримиз юқоридаги "етти пуштини сўра", "бунинг қонида бор", "отасининг боласи", "буларнинг авлодлари яхши одамлар", деган жумлаларни ишлатмаганлар.

Хуллас, шажарамизни ўрганиш ўзимизга ҳам, келгуси авлодларимизга ҳам фойдалидир. Бу бизга руҳий куч, маънавий мадад беради. Шажарамизни ўрганиш орқали фарзандларимизга ким бўлганимиз, нималарга қодир эканлигимизни исботлай оламиз.

Умр қайтмас экан орқага,

Йўқолиб кетаркан босилган излар.

Улуғ аждодларни эслаб турмасак,

Номи ҳам ўчаркан тилдан, азизлар!

 

Олимжон РАҲИМОВ,

 

Асака тумани.