+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ТИРНОҚ ЎСТИРИШ - ТАРБИЯМИЗГА ЗИД, САЛОМАТЛИГИМИЗ УЧУН ҲАМ ЗАРАР

Қизлар тарбияси, уларнинг кийиниши, юриш-туриши, маънавияти ҳақида жуда кўп гапирилади, ёзилади. Бироқ шунга қарамай, айрим қизларнинг  маданияти, маънавий савияси, одоб-аҳлоқи, дунёқарашини кузатиб, кишида салбий фикрлар уйғонади.

Бугун айрим қизларимизнинг юриш-туришини кузатиб ҳайратда қоламан. Айниқса, кийиниши, ўзига оро беришларини кўриб, улар тантана ёки бирор маросимга кетяптими ёхуд ўқишгами, дея ўйланиб қоласан киши. Тор, калта кийимлар кийиб, сочларини ёйиб, ўзини жуда эркин тутаётган ўқувчи қизларнинг ўзбек қизларига мос бўлмаган юришлари наҳотки, ака-укалари, ота-оналари эътиборсиз бўлсалар? Ўзгача кийинишни замонавийлик белгиси десак, баъзиларининг тирноқларини узун ўстириб юришларини нима деб аташни, ундан мақсадлари нима эканлигига асло тушуна олмайман.  

Очиғи, ундайларни кўрсам кўнглим беҳузур бўлади. Узун қилиб ўстирилган, турли рангларга бўялган тирноқлар кимга ёқиши мумкин.  Биз педагоглар дарс жараёнида уларга дакки берармиз, бундай ҳолат миллийлигимизга, халқимизнинг ахлоқий мезонларига, қолаверса, гигиена талабларига зид эканини уқтирармиз, аммо оиласидагилар бунга бефарқ қарасалар, фарзандининг қандай аҳволда ўқишга кетаётгани билан қизиқмасалар, бу борада қандай қилиб ижобий натижага эриши мумкин? Ахир қарс икки қўлдан чиқмайдими?

Тиббий нуқтаи назардан ҳам тирноқ ўстириш саломатликка, тозалик гигиенасига мутлақо тўғри келмайди. Тор либослар ҳам тананинг эркин нафас олишига қаршилик қилади. Бу ҳақида ота-оналар ҳам ўйлаб кўрсалар мақсадга мувофиқ бўларди.

Мунирахон БОЗОРОВА,

 

шифокор.