+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Дек 2016

ХОТИН-ҚИЗЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМИША ҲИМОЯДА

(50- сон, 2016 й.) Касаба уюшмалари ва хотин-қизлар

Мамлакатимиз Бош қомусининг 59-моддасида "Касаба уюшмалари ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар." деб қатъий белгилаб қўйилган. Ана шу ҳужжатга кўра, юртимизда касаба уюшмалари томонидан фуқароларнинг, хусусан, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, соғломлаштириш, кўнгилли дам олишларини ташкил этиш сингари қатор йўналишларда олиб борилаётган ишларда касаба уюшмалари ташкилотларининг ўрни ва роли муҳим аҳамиятга эга.

Шу боис ҳам бугунги кунда касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Айни кунда Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги 3,5 мингга яқин бошланғич ташкилотларда фаолият юритаётган 552 минг нафарга яқин аъзоларнинг 307 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, фаолликни таъминлашга қаратилган зарур ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят бирлашмасида ташкил этилган "Жамоа келишувлари ва шартномаларини кенг жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш бўйича" комиссияси таркибига хотин-қизлар комиссиясининг 2 нафар аъзоси киритилган ва айни кунга қадар улар жамоа шартномаларининг экспертизадан ўтказилишида иштирок этмоқдалар.

 Бирлашма тизимидаги хотин-қизлар комиссияси томонидан жамоаларда хотин-қизлар фаоллигини таъминлаш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, ҳуқуқий маданияти, айниқса, меҳнат ҳуқуқлари соҳасидаги билим ва савияларини оширишга ҳамда  меҳнат билан боғлиқ масалаларга қаратилган "Аёл ва ҳуқуқ", "Меҳнат қонунчилигини ўрганамиз", "Меҳнат қонуни ва хотин-қизлар", "Ҳуқуқингизни биласизми?", "Хотин-қизлар меҳнати қадрланади" каби мавзуларда тарғибот-ташвиқот ишлари, давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этилаётганлиги ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Аёл, энг аввало, она. Биз ҳар қадамда мана шу масалага алоҳида эътибор билан ёндашамиз. Бу борада меҳнат жамоаларида аёллар учун белгиланган имтиёзларнинг бажарилиши, улар учун зарур, қулай ва хавфсиз иш шароитлари яратилиши жуда муҳимдир. Вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда қабул қилинган жамоа шартномаларида ёшлар ва хотин-қизлар учун қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар, жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг "Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Конвенциясига биноан оналикни ҳимоя қилиш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирлар олиб борилишига оид бир неча бандлар киритилишига эришилган. Шу билан бир қаторда касаба уюшмалари томонидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланиши устидан жамоатчилик назорати олиб борилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳар бир аёл эътибор ва ғамхўрликка муносиб. Айниқса, жамият ҳаётида самарали ва фаол иш олиб бораётган аёлларни рағбатлантириш, касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини эъзозлаш олдимизда турган вазифаларимиздан биридир. Бу борада комиссия хотин-қизлар билан ишлашни янада яхши ташкиллаштиради, белгиланган устивор йўналишлар бўйича янада самарали фаолият олиб боради.

Гулнора АБДУЛЛАЕВА,

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси.