+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Март 2022

Наврўзингиз қутлуғ бўлсин, муҳтарама опа-сингиллар!

Қадрли опа-сингиллар, меҳрибон онахонлар!

Сизларни нафис ва беғубор баҳорнинг гўзал байрами - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этамиз.

Айтиш жоизки, озод ва обод юртимизда аёл қадри, унинг мавқеи юксакларга кўтарилмоқда, опа-сингилларимизга катта эътибор, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. Келажаги порлоқ Ўзбекистонимизда аёл қадрини улуғлаш, оила нуфузини ошириш борасидаги хайрли ва ибратли ишлар бундан буён ҳам изчил давом этади.

Азиз ва лобар опа-сингиллар, мўътабар онахонлар! Бугунги файзли байрам кунида барчангизга аввало, тани сиҳатлик, узоқ умр, бахт-саодат, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга қут-барака, юртимиз равнақи, фарзандларимиз тарбияси йўлида олиб бораётган ишларингизда улкан ютуқлар тилаймиз.

Қалбингиздаги жамики эзгу ниятларингиз ижобат бўлиб, фарзандларингиз камолини кўриш, аёллик, оналик бахти Сизларга насиб этсин.

Сизларни баҳорий кайфият ҳеч қачон тарк этмасин.  Наврўзи олам муборак бўлсин!

 Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси.