+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Дек 2020

Касбидан камол топган ижодкор

Тўйхат

Ўзининг муборак ёшини нишонлаган ҳамкасбимиз, устозимиз Маҳфузахон Норбоеванинг журналист, ижодкор сифатидаги фаолияти ҳар қанча таҳсинга сазовордир. 

М. Норбоева 1960 йилда Хўжаобод туманида таваллуд топган. Мактабда ўқиб юрган чоғларидаёқ келажакда журналист бўлишни ният қилиб, ўзининг хабар ва мақолалари билан туман газетаси саҳифаларида тез-тез чиқиб турарди. У ўз орзусига эришиш учун фақат аъло баҳоларга ўқиди.

1984 йилда Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаб, дастлаб Хўжаобод туманининг ўша пайтдаги "Шонли меҳнат" газетасига ишга кирди. Таҳририятда ишлаш давомида ўзининг иқтидор ва салоҳиятини намоён этди. Долзарб мавзулардаги мақолалари билан газетхонлар ҳурмат ва ишончини қозонди. Танқидий материаллари билан туман ижтимоий ҳаётининг турли жабҳаларидаги муаммоларни ҳал этилишига ҳисса қўшди.

Таҳририятда қарийб ўн йил ишлади. Туман ҳокимлиги томонидан  Тошкентга сиёсатшунослик ва бошқарув соҳасида ўқишга юборилди. Ўқишдан қайтгач, туман ҳокимлигида фаолиятини давом эттирди.

1999 йилда вилоят хотин-қизлари нашри - "Иқбол" газетаси таҳририятига ишга киргач, унинг журналистик ижоди янада юксалди. "Иқбол" газетасининг ўқимишли бўлиши, оммавийлигини оширишда ҳам Маҳфуза опанинг алоҳида хизматлари бор. Ўз мақолалари орқали қатор оилаларнинг, кўплаб аёл ва қизларнинг муаммоларини ҳал этишга, ҳаётда тўғри йўл топишларига кўмак берди. У таҳририятда мухбир, масъул котиб, муҳаррир ўринбосари сифатида самарали иш олиб борди. Умуман, Маҳфуза опа, қайси вазифада ишламасин, ўз ишига ҳамиша катта масъулият билан  сидқидилдан ёндашди. Ҳамиша қатъиятли бўлди, касбининг ҳамда ҳаётдаги турли машаққатларни сабр билан енгиб ўтди. Ўзининг тўғрисиз, ҳалол ва меҳнатсеварлиги, ҳар қандай масалага адолатли ёндашиши билан нафақат ҳамкасблари, балки кенг жамоатчилик, эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топди.

"Ойдин ҳаёт" газетасини ташкил этиб, нашрнинг муҳаррири сифатида олиб борган фаолияти эса алоҳида саҳифа ҳисобланади. Опа қарийб 35 йил журналистика соҳасида самарали меҳнат қилди. Меҳнатлари ортида одамлардан фақат раҳмат олди, ҳурмат топди. 

- Журналистлик нафақат масъулиятли, балки улуғ ва шарафли касб, - дейди устоз Маҳфузахон Норбоева.   - Журналистиканинг нонини ейиш осон эмас, бу касб кишидан сабрли ва қатъиятли бўлишни, адолат билан иш тутишни талаб этади. Ана шуларга амал қилган кишигина бу касбдан камол топади.

Маҳфуза опани давримизнинг илғор публицистларидан бири десак, асло муболаға бўлмайди. Унинг турли йилларда нашр этилган "Бир сўз заволи" новеллалари, "Умид ёлқини" қиссалар тўпламлари, "Юрт фарзандлари", "Бизнинг Эргаш ота"   номли китобларида давримиз қаҳрамонлари ҳақида ўзига хос публицистик мақолалар ўрин олган, айниқса, "Яшашга Ватан яхши" номли ҳикоялар тўплами китобхонлар томонидан жуда яхши кутиб олинган. Умуман, ҳозирга қадар опанинг ўндан ортиқ китоблари чоп этилган.

Маҳфузахон Норбоеванинг  "Ўткир қалам соҳиби", "Қадри баланд бўлсин, ўзбек аёлин", "Йилнинг энг фаол журналисти" каби вилоят, республика танловлари совриндори, вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси фахрий ёрлиқ ва ташаккурномаларига сазовор бўлганлиги  меҳнатларига берилган муносиб баҳодир.

Бугун фарзанди Шуҳратбек, келини ва набиралари камолидан қувониб, уларнинг ардоғида яшаб келаётган опанинг ижоди ҳақида жуда кўп ижобий  фикрлар ёзишимиз мумкин.

Маҳфузахон опани қутлуғ ёши билан муборакбод этиб, ҳамиша соғ-саломат юришини, фарзанд, набира ва   шогирдлари ардоғида бўлиш бахти насиб этишини тилаб қоламиз.

 

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ