+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

07 Июль 2020

МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОР

Ҳар бир ўқувчининг билимдонлиги бошланғич синфларда дарс ўтаётган ўқитувчининг илмига, салоҳиятига бевосита боғлиқ. Қайси мактабда бошланғич синф ўқитувчиси пухта билимга эга бўлса, унинг қўлида тарбияланган болалар келажакда бошқа фанларни ҳам тез ўзлаштириш қобилиятига эга бўлади. Қисқаси, бошланғич таълим ўқувчининг юқори синфларда фан сирларини мукаммал ўзлаштиришида пойдевор ҳисобланади.

Ўқувчи университетда таҳсил оладими, академияда ўқийдими, гарчанд у бошланғич   синфларда тил имлоларини, математика амалларини, ранглар хилма-хиллигини яхши ўзлаштира олмаган бўлса, ўша олий даргоҳнинг профессорлари ҳам талабага имлони ҳам, математик амални ҳам тушунтира олмайди. Бас, шундай экан, ҳар бир мактабда бошланғич  таълим-тарбияга жиддий аҳамият бериб, энг маҳоратли, энг тажрибали устозларни бошланғич синф ўқувчиларига дарс ўтишини таъминлаш керак.

Мактабимизда 900 га яқин ўқувчи таълим-тарбия олаётган бўлса, уларнинг 416 нафари бошланғич синфларда ўқишади. Тажрибали, ўз устида ишлашдан эринмайдиган ўқитувчилар бошланғич синф ўқувчиларига дарс ўтишаяпти.

   Таълим ва тарбия ўқитувчи ва  ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти бўлиб, шу жараёнда шахснинг  тараққиёти унинг маълумоти ва  тарбияси ҳам амалга ошади.

   Мен фаолиятим давомида ўқувчиларга берадиган дарсларимдаги таълимий мақсад асосида уларда мустақил фикрлаш, оғзаки ва ёзма саводхонлигини ошириш, мантиқий тафаккурини ривожлантириш орқали уларнинг мулоқот маданиятини такомиллаштириб боришга, тарбиявий мақсад асосида эса маънавий нафосат тарбиясини бериб боришга ҳаракат қиламан.

 Ўқувчилар билан "Ўқиш", "Одобнома", "Математика" фанлари машғулотларида олиб бораётганим "Бешинчиси ортиқча", "Кичик гуруҳларда ишлаш", "Сўздан сўз топинг", "Ким тезроқ", "Зинама-зина", каби дидактик ўйинларда топшириқларни такрорлаш ижобий натижалар бермоқда.

 Ўз навбатида бугунги кун ўқитувчилардан илғор педагогик салоҳият ва ахборот технологияларидан ўқув жараёнида фойдаланишни талаб этади.

  Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки,  ўқитувчи ўқувчига бор меҳрини бериши, дарсида эса бор маҳоратини ишга солиши лозим. Шундагина дарс жараёнининг самарали чиқишига эриша олади. 

 

Маъмурахон РАҲМАТУЛЛАЕВА,

 

Асака туманидаги 16-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси.