+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Июнь 2020

Ижоддаги умримдан розиман

Мушарраф Охунова кўплаб журналистларнинг устози,    соҳага узоқ йиллар меҳнати сингган заҳматкаш  журналист, адиба, серқирра ижодкордир. У Андижонга Фарғонанинг Марғилонидан келин бўлиб тушган. Шунгаям 50 йил бўлибди. У ҳазилкаш, каттаю кичик билан бирдек чиқишиб кетадиган ижодкор. Шу боис ҳам ҳамкасблар ҳалигача уни "Марғилоннинг Кумуши" деб ҳазиллашишади. Мушарраф опанинг батартиб, миллий руҳда  кийиниши, узун сочлари, ширин муомаласи бунга сабаб бўлган. 

Мушарраф опа болалигида журналист бўлишни орзу қилмаганини тан олади. Мусофирлик, она шаҳрининг соғинчи уни шоира қилди, ёзувчи, журналист қилди. Болалигида         шеърий машқлар қилиб юрган истеъдод соҳибаси чинакам ижод оламига шўнғиди. Аввалига болаларга атаб шеърлар, эртак ва ҳикоялар ёзди, сўнгра мақолалар ёзишга ўтди.

Ана шу тариқа ижод йўлига кирган М. Охунованинг ижод намуналари "Олтинкўл " газетаси саҳифаларида кўрина бошлади. У таҳририятга жамоатчи мухбир сифатида шаклланиб, қаламини чархлаб борди, ўқиш-ўрганиш, изланишдан чарчамади.

Журналист ўтган ярим асрлик ижодий фаолияти давомида вилоят, республика миқёсидаги матбуот нашрларида маънавий-маърифий, ижтимоий мавзуларда ёзган мақолалари, "Турмуш чорраҳасида" рукни остидаги ҳаётий лавҳалари, публицистик жанрдаги долзарб материаллари билан газетхонлар қалбидан жой олди. Унинг сатира ва юморга бой ҳажвиялари одамларни кулдирса, ҳаётий ҳикоялари йиғлатади, мақолалари барчани мулоҳазага, мушоҳадага чорлайди.

Мушарраф опа бу йил 71 ёшни қарши олади. Бироқ, ҳали ҳам ёзишдан тўхтагани йўқ. Ҳали ҳам бир даста қораламаларини юбориб туради. Республика газеталарига ҳам мақолалар жўнатишни канда қилмайди.  Унинг "Хотиннинг каттаси", "Қувонч", "Матонатга йўғрилган бардош", "Наврўз", "Кесилган сиртмоқ", "Болалигим гулбаҳор", "Сийрат", "Айиқполвон ҳақида эртак", "Аёл қадри" сингари қатор бадиий-публицистик китоблари чоп этилган.

- Ёш ўтиб,  қувватинг кетаркану, бироқ юракдаги чўғ ҳеч қачон сўнмас экан, - дейди Мушарраф Охунова. - Ҳалигача ижод қилиш иштиёқи билан ёнаман. Менимча ҳақиқий ижод кишиси, ёзиш амоли билан туғилган инсон умрининг охиригача  шундай яшаса керак. Мен ижоддаги умримдан розиман. Агар қайта туғилиш имконияти бўлганида, яна журналистикани, ижод оламини танлаган бўлардим.

Бугун Мушарраф Охунова пиру бадавлат онахон, ўнлаб невараларнинг бувиси, кўплаб журналистларга ўрнак мактаби. Биз касб байрами олдидан устоз Мушарраф опа Охуновага соғлик-саломатлик, баракали умр, ҳамиша азизу мукаррамликни тилаб қоламиз.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА